08.06.2019 638

“Ташаббус-2019” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун анъанавий тарзда тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар орасида ўтказиладиган «Ташаббус-2019» кўрик-танловини юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 апрельдаги 278-ф-сонли ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2019 йил 19 апрелдаги120-б сонли Фармойишларига асосланиб, И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейида «Ташаббус-2019» кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи иштирокчиларининг маҳсулотлар кўргазмаси ва ғолибларни тақдирлаш маъросими Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат академик мусиқий театрида бўлиб ўтди.

«Ташаббус-2019» кўрик-танлови мамлакатимиз иқтисодиётидаги мухим воқеалардан бўлиб, айниқса кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш борасида катта ахамиятга эга. 

Танловни ўтказишдан максад – худудларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожланишини рағбатлантирувчи бизнес муҳит яратиш, мамлакат иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини ошириш, тадбиркорларнинг касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш учун зарурий шарт-шароит яратиш, тадбиркорлик фаолиятидаги илғор тажрибаларни оммалаштириш, тадбиркорлар ўртасида хўжалик алоқаларини кенгайтириш ва улар ишлаб чиқараётган маҳсулотларни реклама қилишга кўмаклашиш, тадбиркорлик фаолиятида корпоратив бошқарув тамойилларини жорий этишга кўмаклашиш ҳисобланади.

«Ташаббус-2019» кўрик-танловининг шаҳар ва туман босқичлари шу йилнинг 3-14 май кунлари бўлиб ўтиб, ғолиблар аниқланди ва улар Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йулланмани қўлга киритди. Танловда йил якунларига кўра юқори кўрсаткичларга эришган ва тадбиркорликни ривожлантиришга катта хисса қўшган тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар бешта асосий саноат сохасида «Йилнинг энг яхши тадбиркори», хизмат курсатиш сохасида «Йилнинг энг яхши тадбиркори», «Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори», «Йилнинг энг яхши фермери» ва «Йилнинг энг яхши ҳунарманди» йўналишлари бўйича беллашишди. Қорақалпоғистон Респуликаси туман ва шахар босқичларида асосий йўналишлар бўйича 800 дан ортиқ иштирокчи қатнашди. Улар орасидан  79 таси ғолиб деб топилиб, Қорақалпоғистон Республикаси босқичида  қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритди.

И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейида «Ташаббус-2019» кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи иштирокчиларининг маҳсулотлар кўргазмаси ва ғолибларни тақдирлаш маъросими Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат академик мусиқий театрида бўлиб ўтди. Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Сариев очиб берди. Ўзбекистон Хунармандлар уюшмаси раиси, Савдо-саноат палатаси райисининг ўринбосари У.Абдуллаев танловнинг юртимизда 23 маротаба ўтказилаётгани билан танлов иштирокчиларини муборакбод этди. Ўз навбатида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи А.Ибрагимовлар ушбу кўрик-танлов иштирокчилари орасида хотин-қизларнинг ва ёшларнинг сони йилдан-йилга ортаётганлигини ҳамда бугунги кунда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи худудий маҳсулотдаги ҳиссасининг йилдан-йилга ортаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди ва барча иштирокчиларга омадлар тилади.

«Ташаббус-2019» танловининг шаҳар ва туман босқичи ғолибларининг кўргазмалари билан бирга озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг савдо ярмаркалари ташкиллаштирилди. Кўргазмага тадбиркор, фермер хўжаликлари ва ҳунарманд усталар ишлаб чиқарган маҳсулотларининг сифат кўрсаткичлари хориж маҳсулотлари билан рақобатбардошлик борасида бахслашишга тайёр эканлиги кўрсатилди. Кўргазмани тамоша қилишга барча туман ва шаҳарлардан 1500 га яқин тамошабинлар келди.

Ҳайъат аъзолари иштирокчилар томонидан намойиш этилган маҳсулотларни кўздан кечириб, уларнинг ҳулосасига кўра куйидагилар ғолиб деб топилди:

Саноат сохасида «Йилнинг энг яхши тадбиркори» йўналиши бўйича 1-ўрин ғолиби деб Тахиатош туманидан "Аtiyaj Gulzar" маъсулияти чекланган жамияти бошлиғи Мустафаев Азат топилди. Ғолиб маҳсус диплом, қимматбаҳо совға, Ташаббус статуэткаси билан тақдирланди ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган финал босқичига йулланмани қўлга киритди.

Хизмат курсатиш сохасида «Йилнинг энг яхши тадбиркори» йўналиши бўйича 1-ўрин ғолиби деб Нукус шаҳридан "Nukus Ziada Nur" НТМ бошлиғи Утеназарова Зияда топилди. Ғолиб маҳсус диплом, қимматбаҳо совға, Ташаббус статуэткаси билан тақдирланди ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган финал босқичига йулланмани қўлга киритди.

«Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори» йўналиши бўйича 1-ўрин ғолиби деб Нукус шаҳридан "Nukus lak boyoqlari"  маъсулияти чекланган жамияти бошлиғи Артиков Асқар топилди. Ғолиб маҳсус диплом, қимматбаҳо совға, Ташаббус статуэткаси билан тақдирланди ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган финал босқичига йулланмани қўлга киритди.

«Йилнинг энг яхши фермери» йўналиши бўйича 1-ўрин ғолиби деб Қўнғирот туманидан "Аzizxon-SHaymardon" фермер хўжалиги раҳбари Сатликов Байрамдурди топилди. Ғолиб маҳсус диплом, қимматбаҳо совға, Ташаббус статуэткаси, билан тақдирланди ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган финал босқичига йулланмани қўлга киритди.

«Йилнинг энг яхши ҳунарманди» йўналиши бўйича 1-ўрин ғолиби деб Шуманай туманидан ҳунарманд Матрзаева Розалия топилди. Ғолиб маҳсус диплом, олтин медаль, қимматбаҳо совға, Ташаббус статуэткаси билан тақдирланди ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган финал босқичига йулланмани қўлга киритди.

 

Ўз ССП Ахборот хизмати