09.06.2019 282

“Ташаббус-2019” кўрик-танловининг Хоразм вилояти босқичида ғолиблар аниқланди.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар,  фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида 2018 йил якунлари бўйича ўтказиладиган  “Ташаббус-2019” кўрик-танловини юқори савияда ташкил этиш тўғрисида»ги 278-Ф-сонли фармойиши қабул қилинди.

Кўрик-танловнинг вилоят босқичи 8 июнь куни Хоразмда ўтказилди. Унда шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган саноат соҳасидаги тадбиркорлар, хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлар, ёш тадбиркорлар, фермер ва ҳунармандлар қатнашдилар.

“Ташаббус-2019” кўрик-танловда мамлакатимизда илғор натижаларга эришган, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш ва хўжалик юритишнинг бошқа соҳаларида ташаббус кўрсатаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган, тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар, жумладан ёш тадбиркорлар ўз ташаббусларини намойиш этишди.

Кўрик-танловнинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими ходимлари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ходимлари, вилоят босқичи ташкилий қўмитаси аъзолари, вилоятдаги бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Кўрик-танлов якунига кўра:

 «Саноат соҳасида энг яхши тадбиркор» йўналиши бўйича:

-  I-ўринни "Xiva silk fabrik" МЧЖ (Хива тумани);

«Хизмат кўрсатиш соҳасида энг яхши тадбиркор» йўналиши бўйича;

- I-ўринни "Tabassumsavdo plyus" МЧЖ (Урганч шахар)

«Энг яхши ёш тадбиркор» йўналиши бўйича;

- I-ўринни "Maqsud Madamin o/k" (Урганч шахар);

«Энг яхши фермер» йўналиши бўйича;

- I-ўринни "Tashabbus dôrman f/x" (Урганч шахар);

 «Энг яхши ҳунарманд» йўналиши бўйича;

- I-ўринни Богибеков Ойбек (Хива тумани);

 

Ўз ССП Ахборот хизмати