10.06.2019 210

“Ташаббус-2019” кўрик-танловининг Қашқадарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар,  фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказиладиган  «Ташаббус-2019» кўрик-танловини юқори савияда ташкил этиш тўғрисида»ги 278-Ф-сонли фармойиши қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказиладиган “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг вилоят босқичи Қашқадарё вилоятининг Мулла Тўйчи Ташмухаммедов номидаги вилоят театри биносида бўлиб ўтди.

“Ташаббус-2019” кўрик-танловда мамлакатимизда илғор натижаларга эришган, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш ва хўжалик юритишнинг бошқа соҳаларида ташаббус кўрсатаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган, тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар, жумладан ёш тадбиркорлар ўз ташаббусларини намойиш этишди.

Ҳайъат аъзолари иштирокчилар томонидан намойиш этилган маҳсулотларни кўздан кечириб, уларнинг ҳулосасига кўра куйидагилар ғолиб деб топилди:

Шунга кўра, асосий номинациялар бўйича:

  • Саноат соҳасида – “Йилнинг энг яхши тадбиркори” номинацияси буйича I ўринни“Эко парранда” МЧЖ” ;
  • Хизмат кўрсатиш соҳасида – “Йилнинг энг яхши тадбиркори” номинацияси буйича I ўринни “Сетора Имкон плюс” МЧЖ;
  • “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” номинацияси буйича I ўринни "Зафар Ғолиб Экспресс" МЧЖ;
  • “Йилнинг энг яхши фермери” йўналишида I ўринни “Юрт ризқи наслчилик” МЧЖ;

  • “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналишида I ўринни ЯТТ Тўраев Обиджон Олимович эгаллаб кўрик-танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Шунингдек, “Ташаббус-2019” кўрик-танловида қўшимча номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб хомийлар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

 

Ўз ССП Ахборот хизмати