10.06.2019 388

«Ташаббус-2019» кўрик-танловининг Навоий вилояти босқичи ғолиблари аниқланди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун анъанавий тарзда тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар орасида ўтказиладиган «Ташаббус-2019» кўрик-танловини юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 апрельдаги 278-ф-сонли фармойишига асосланиб, Навоий вилояти Ёшлар марказида «Ташаббус-2019» кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

«Ташаббус-2019» кўрик-танлови мамлакатимиз иқтисодиётидаги мухим воқеалардан бўлиб, айниқса кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш борасида катта ахамиятга эга. 

Танловни ўтказишдан максад – худудларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожланишини рағбатлантирувчи бизнес муҳит яратиш, мамлакат иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини ошириш, тадбиркорларнинг касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш учун зарурий шарт-шароит яратиш, тадбиркорлик фаолиятидаги илғор тажрибаларни оммалаштириш, тадбиркорлар ўртасида хўжалик алоқаларини кенгайтириш ва улар ишлаб чиқараётган маҳсулотларни реклама қилишга кўмаклашиш, тадбиркорлик фаолиятида корпоратив бошқарув тамойилларини жорий этишга кўмаклашиш ҳисобланади.

«Ташаббус-2019» танловининг шаҳар ва туман босқичи ғолибларининг кўргазмалари билан бирга озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг савдо ярмаркалари ташкиллаштирилди. Кўргазмага тадбиркор, фермер хўжаликлари ва ҳунарманд усталар ишлаб чиқарган маҳсулотларининг сифат кўрсаткичлари хориж маҳсулотлари билан рақобатбардошлик борасида бахслашишга тайёр эканлиги кўрсатилди. 

Ҳайъат аъзолари иштирокчилар томонидан намойиш этилган маҳсулотларни кўздан кечириб, уларнинг ҳулосасига кўра куйидагилар ғолиб деб топилди:

Саноат сохасида «Йилнинг энг яхши тадбиркори» йўналиши бўйича 1-ўрин ғолиби деб, Навоий шаҳридаги «ZARAFSHAN GOLDEN GROUP» маъсулияти чекланган жамияти топилди. Ғолиб маҳсус диплом, қимматбаҳо совға, Ташаббус статуэткаси билан тақдирланди ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган финал босқичига йулланмани қўлга киритди.

Хизмат кўрсатиш сохасида «Йилнинг энг яхши тадбиркори» йўналиши бўйича 1-ўрин ғолиби деб, Навоий шаҳридаги «Трайдинг сервис» маъсулияти чекланган жамияти топилди. Ғолиб маҳсус диплом, қимматбаҳо совға, Ташаббус статуэткаси билан тақдирланди ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган финал босқичига йулланмани қўлга киритди.

«Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори» йўналиши бўйича 1-ўрин ғолиби деб замонавий интенсив балиқчилик фаолияти билан шуғулланадиган  «Eksport fish product» масъулияти чекланган жамияти топилди. Ғолиб маҳсус диплом, қимматбаҳо совға, Ташаббус статуэткаси билан тақдирланди ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган финал босқичига йулланмани қўлга киритди.

«Йилнинг энг яхши фермери» йўналиши бўйича 1-ўрин ғолиби деб Навбаҳор туманидаги  «Сафо севди» кўп тармоқли фермер хўжалиги топилди. Ғолиб маҳсус диплом, қимматбаҳо совға, Ташаббус статуэткаси, билан тақдирланди ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган финал босқичига йулланмани қўлга киритди.

«Йилнинг энг яхши ҳунарманди» йўналиши бўйича 1-ўрин ғолиби деб, Нуроталик якка тартибдаги тадбиркор Гулмира Исломова топилди. Ғолиб маҳсус диплом, олтин медаль, қимматбаҳо совға, Ташаббус статуэткаси билан тақдирланди ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган финал босқичига йулланмани қўлга киритди.

 

Ўз ССП Ахборот хизмати