11.06.2019 423

«Ташаббус-2019» кўрик-танловининг Бухоро вилояти босқичи ғолиблари аниқланди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун анъанавий тарзда тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар орасида ўтказиладиган «Ташаббус-2019» кўрик-танловини юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 апрельдаги 278-ф-сонли фармойишига асосланиб, Бухоро вилояти Ёшлар марказида «Ташаббус-2019» кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Танловни ўтказишдан максад – худудларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожланишини рағбатлантирувчи бизнес муҳит яратиш, мамлакат иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини ошириш, тадбиркорларнинг касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш учун зарурий шарт-шароит яратиш, тадбиркорлик фаолиятидаги илғор тажрибаларни оммалаштириш, тадбиркорлар ўртасида хўжалик алоқаларини кенгайтириш ва улар ишлаб чиқараётган маҳсулотларни реклама қилишга кўмаклашиш, тадбиркорлик фаолиятида корпоратив бошқарув тамойилларини жорий этишга кўмаклашиш ҳисобланади.

«Ташаббус-2019» танловининг шаҳар ва туман босқичи ғолибларининг кўргазмалари билан бирга озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг савдо ярмаркалари ташкиллаштирилди. Кўргазмага тадбиркор, фермер хўжаликлари ва ҳунарманд усталар ишлаб чиқарган маҳсулотларининг сифат кўрсаткичлари хориж маҳсулотлари билан рақобатбардошлик борасида бахслашишга тайёр эканлиги кўрсатилди. 

Ҳайъат аъзолари иштирокчилар томонидан намойиш этилган маҳсулотларни кўздан кечириб, уларнинг ҳулосасига кўра куйидагилар ғолиб деб топилди:

Саноат сохасида «Йилнинг энг яхши тадбиркори» йўналиши бўйича 1-ўрин ғолиби деб, Бухоро шаҳридаги «Deluxe Fabrica» маъсулияти чекланган жамияти топилди. Ғолиб маҳсус диплом, қимматбаҳо совға, Ташаббус статуэткаси билан тақдирланди ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган финал босқичига йулланмани қўлга киритди.

 

Хизмат курсатиш сохасида «Йилнинг энг яхши тадбиркори» йўналиши бўйича 1-ўрин ғолиби деб, Олот туманидаги “Olot Ravon Trans” маъсулияти чекланган жамияти топилди. Ғолиб маҳсус диплом, қимматбаҳо совға, Ташаббус статуэткаси билан тақдирланди ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган финал босқичига йулланмани қўлга киритди.

 

«Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори» йўналиши бўйича 1-ўрин ғолиби деб Жондор тумани “Global Mega Textile” масъулияти чекланган жамияти топилди. Ғолиб маҳсус диплом, қимматбаҳо совға, Ташаббус статуэткаси билан тақдирланди ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган финал босқичига йулланмани қўлга киритди.

«Йилнинг энг яхши фермери» йўналиши бўйича 1-ўрин ғолиби деб Когон туманидаги  “Adolat Alisher Zamini” МЧЖ кўп тармоқли фермер хўжалиги топилдиҒолиб маҳсус диплом, қимматбаҳо совға, Ташаббус статуэткаси, билан тақдирланди ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган финал босқичига йулланмани қўлга киритди.

 

«Йилнинг энг яхши ҳунарманди» йўналиши бўйича 1-ўрин ғолиби деб, Бухоро шаҳри якка тартибдаги тадбиркор Тошев Даврон топилди. Ғолиб маҳсус диплом, олтин медаль, қимматбаҳо совға, Ташаббус статуэткаси билан тақдирланди ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган финал босқичига йулланмани қўлга киритди.

 

Ўз ССП Ахборот хизмати