12.06.2019 425

"Интеллектуал мулк объектлари, товар белгилари ва ихтироларнинг ҳуқуқий муҳофазаси" мавзусида семинарга таклиф этамиз!


Ҳурматли тадбиркорлар!

2019 йил 19-20 июнь кунлари соат 10:00-12:00 гача Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ташкил қилинаётган «Интеллектуал мулк объектлари, товар белгилари ва ихтироларнинг ҳуқуқий муҳофазаси» мавзусида семинар бўлиб ўтади. 

Семинар давомида сиз, ишлаб чиқарувчининг ўз маҳсулотига нисбатан интеллектуал мулки, товар белгилари орқали ҳимоя қилиниши ва ўз навбатида товар белгилари эса, давлат томонидан ҳимоя қилиниши борасидаги ҳуқуқий билимларингизни ошириш имкониятига эга бўласиз.

Семинарда иштирок этиш бепул!

Семинар бўйича қўшимча маълумотларни +99878 150 6006 рақамидан олишингиз мумкин.

Манзил: Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳкўчаси, 59.

Кун тартиби

 9:45-10:00

Семинар иштирокчиларини рўйхатга олиш.

10:00-10:20

Интеллектуал мулк агентлиги ва Савдо-саноат палатаси номидан қутлов сўзи.

10:20-10:50

Ўзбекистон Интеллектуал мулк муҳофазаси. Интеллектуал мулк объектлари тўғрисида тушунчалар. Иҳтиролар ва фойдали моделлар, саноат намуналарининг ҳуқуқий муҳофазаси.

Марузачи: Ўқув ишлари ва илмий тадқиқотлар бўлими бошлиғи Феруза Эргашева.

10:50-11:20

Товар белгилари ва товар келиб чиққан жой номларининг ҳуқуқий муҳофазаси.

Марузачи: Ўқув ишлари ва илмий тадқиқотлар бўлими бош мутахассиси Абдужалил Ўринбоев.

11:20-12:00

Мунозаралар. Семинарни якунлаш.

 

Ўз ССП Ахборот хизмати