12.06.2019 242

“Ташаббус-2019” кўрик-танловининг Андижон вилояти босқичи бўлиб ўтди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун анъанавий тарзда тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар орасида ўтказиладиган «Ташаббус-2019» кўрик-танловини юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 апрельдаги 278-ф-сонли фармойишига асосланиб, Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар Спорт комплексида «Ташаббус-2019» кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Танловни ўтказишдан максад – худудларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожланишини рағбатлантирувчи бизнес муҳит яратиш, мамлакат иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини ошириш, тадбиркорларнинг касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш учун зарурий шарт-шароит яратиш, тадбиркорлик фаолиятидаги илғор тажрибаларни оммалаштириш, тадбиркорлар ўртасида хўжалик алоқаларини кенгайтириш ва улар ишлаб чиқараётган маҳсулотларни реклама қилишга кўмаклашиш, тадбиркорлик фаолиятида корпоратив бошқарув тамойилларини жорий этишга кўмаклашиш ҳисобланади.

«Ташаббус-2019» танловининг шаҳар ва туман босқичи ғолибларининг кўргазмалари билан бирга озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг савдо ярмаркалари ташкиллаштирилди. Кўргазмага тадбиркор, фермер хўжаликлари ва ҳунарманд усталар ишлаб чиқарган маҳсулотларининг сифат кўрсаткичлари хориж маҳсулотлари билан рақобатбардошлик борасида бахслашишга тайёр эканлиги кўрсатилди.

Ҳайъат аъзолари иштирокчилар томонидан намойиш этилган маҳсулотларни кўздан кечириб, уларнинг ҳулосасига кўра куйидагилар ғолиб деб топилди:

Асосий номинациялар бўйича:

  • Саноат соҳасида – “Йилнинг энг яхши тадбиркори” номинацияси буйича I ўринни Хонобод шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Илхомжон-Иномжон текстил” МЧЖ;
  • Хизмат кўрсатиш соҳасида – “Йилнинг энг яхши тадбиркори” номинацияси буйича I ўринни Андижон шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Қобилали люкс” МЧЖ;
  • “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” номинацияси буйича I ўринни Андижон шаҳрида фаолият юритаётган “Сибус” МЧЖ;
  • “Йилнинг энг яхши фермери” йўналишида I ўринни эса, “Интер-агро стар” Қўрғонтепа ФХ;
  • “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналишида I ўринни Асака туманида фаолият кўрсатаётган ЯТТ Ўринбоева Эркиной эгаллаб кўрик-танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

 

Ўз ССП Ахборот хизмати