13.06.2019 492

«Ташаббус-2019» кўрик-танловининг Тошкент шахар босқичи ғолиблари аниқланди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун анъанавий тарзда тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар орасида ўтказиладиган «Ташаббус-2019» кўрик-танловини юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 апрельдаги 278-ф-сонли фармойиши ва Тошкент шахар хокимининг 2019 йил 18 апрелдаги 557-сонли карорига асосан Тошкент шаҳрида жойлашган "Ёшлар ижод саройи"да «Ташаббус-2019» кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Танловни ўтказишдан максад – худудларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожланишини рағбатлантирувчи бизнес муҳит яратиш, мамлакат иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини ошириш, тадбиркорларнинг касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш учун зарурий шарт-шароит яратиш, тадбиркорлик фаолиятидаги илғор тажрибаларни оммалаштириш, тадбиркорлар ўртасида хўжалик алоқаларини кенгайтириш ва улар ишлаб чиқараётган маҳсулотларни реклама қилишга кўмаклашиш, тадбиркорлик фаолиятида корпоратив бошқарув тамойилларини жорий этишга кўмаклашиш ҳисобланади.

«Ташаббус-2019» танловининг шаҳар ва туман босқичи ғолибларининг кўргазмалари билан бирга озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг савдо ярмаркалари ташкиллаштирилди. Кўргазмага тадбиркор, фермер хўжаликлари ва ҳунарманд усталар ишлаб чиқарган маҳсулотларининг сифат кўрсаткичлари хориж маҳсулотлари билан рақобатбардошлик борасида бахслашишга тайёр эканлиги кўрсатилди.

Ҳайъат аъзолари иштирокчилар томонидан намойиш этилган маҳсулотларни кўздан кечириб, уларнинг ҳулосасига кўра куйидагилар ғолиб деб топилди:

  • Саноат соҳасида – “Йилнинг энг яхши тадбиркори” номинацияси буйича I ўринни Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Original Textile and print” МЧЖ;
  • Хизмат кўрсатиш соҳасида – “Йилнинг энг яхши тадбиркори” номинацияси буйича I ўринни Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган “АKFA Medline” тиббиёт маркази;

  • “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” номинацияси буйича I ўринни "Ravshan Yodik Productions МЧЖ;
  • “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналишида I ўринни Асака туманида фаолият кўрсатаётган ЯТТ Исхақова Насиба кўрик-танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

 

Ўз ССП Ахборот хизмати