14.06.2019 511

Ўзбекистон-Швейцария бизнес хамкорлигига бағишланган давра сухбати бўлиб ўтди.


Ўзбекистон делегациясининг Халқаро меҳнат ташкилотининг 100 йиллигига бағишланган 108-Халқаро меҳнат конференциясида иштироки давомида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Швейцариянинг Бирлашган савдо палатаси томонидан Швейцариянинг Винтертур шаҳрида икки мамлакат ишбилармон вакиллари хамкорлигига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Тўқимачилик саноати уюшмаси, Швейцариянинг иқтисодий масалалар бўйича давлат котибияти (SECO), Туризм уюшмаси, “Rieter” ва “Credit Suisse” компаниялари, Швейцария текстиль ускуналари ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси каби 50 дан ортиқ Ўзбекистон ва Швейцария хусусий бизнес вакиллари иштирок этди.

Жорий йилнинг май ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Швейцария савдо-иқтисодий хамкорлиги бўйича қўшма комиссиясининг 8-кенгаши якунида эришилган Меморандумга асосан Швейцариянинг Бирлашган савдо палатаси қошида Ўзбекистон билан ҳамкорликни бўлимининг расмий очилиши бўлиб ўтди. Ушбу бўлим Швейцариянинг “Rieter” компанияси томонидан юритилади ва Палатанинг Марказий Осиё давлатлари билан ташкил этган биринчи бўлими хисобланади.

Швейцариянинг Бирлашган савдо-палатаси раиси, “Buchkhard” компанияси ижрочи директори Марсел Павличек сўзга чикиб, Палата қошида Ўзбекистон билан хамкорлик бўйича бўлимнинг очилиши Ўзбекистон ва Швейцария ишбилармонлари ўртасида мустаҳкам ва ишончли алоқаларни ўрнатилишида катта ёрдам беришини таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Швейцария бизнес вакиллари эътиборига Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ва инвестицион салохияти, мамлакатимизда олиб борилаётган хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва инвесторлар фаолиятини кўллаб қўвватлаш йўлидаги кенг ислохотлар ва режалар бўйича маълумот берилди.

Фармацевтика, туризм, текстиль саноати, терини қайта ишлаш ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳаларидаги истиқболли инвестицион лойихалар намойиш этилди.

Хозирда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган Швейцария ишбилармонлар доиралари ўз чиқишларида мамлактимиздаги иқтисодиётида ўзгаришлар ва яратилаётган шарт-шароитларни юқори баҳолаб, Швейцария корхоналарини янги инвестицион лойихаларда иштирок этишга чақирди.

Иштирокчиларни Ўзбекистон хунармандчилик маҳсулотлари билан таништириш ва уларнинг Швейцарияга экспортини қўллаб-кувватлаш мақсадида хунармадчилик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.

Тадбир давомида Винтертур шаҳри мери Майкл Кунцле сўзга чиқиб, Ўзбекистон билан бу каби қўшма тадбир Винтертурда биринчи марта ташкил қилинаётгани таъкидлаб, мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришга таййор эканини айтиб ўтди.

Ўзбекистон ва Швейцария бизнес вакиллари ўртасида ташкил этилган тўғридан тўғри учрашувларда Ўзбекистонга швейцариялик туристлар ташрифларнини амалга ошириш, Швейцарияга мева ва қуруқ мева маҳсулотлари экспортини ташкил этиш, текстиль корхоналарини ривожлантиришда Швейцария ускуналаридан фойдаланиш, истиқболли қўшма инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш масалалари мухокама килинди.

Ўзбекистон Савдо саноат палатаси ва Швейцарининг Қўшма савдо палатаси ўртасида 2019-2021 йилларда қўшма хамкорликни ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

 

Ўз ССП Ахборот хизмати