01.07.2019 591

“Халқаро савдо ва солиқ ислоҳотлари” мавзусига бағишланган давра суҳбати.


Жорий йилнинг 29 июнь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан “Халқаро савдо ва солиқ ислоҳотлари” мавзусига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда вазирликлар, тармоқ идоралари, ассоциациялар, илмий-тадқиқот институтлари, нодавлат ташкилотлар, тадбиркорлар, ишлаб чиқариш корхоналари ва савдо компаниялари раҳбарлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ҳамда интернет-медиа вакиллари иштирок этди.

Кун тартибидаги масала: хом ашё ва тайёр маҳсулот импорти билан боғлиқ бўлган тариф сиёсатидаги муаммолар, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фолиятида тўқнаш келиши мумкин бўлган муаммолар бўлди. Импорт божларини бекор қилиш тарафдорлари мазкур чоралар маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини жадаллашишига кўмаклашишини таъкидладилар. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда бир қатор бошқа идоралар эса тариф сиёсатини босқичма-босқич ўзгартирилиши ишлаб чиқарувчиларга ўз маҳсулотини янада яхшилаш, тариф ва нотариф тўсиқларни якуний бартараф этиш жараёнида халқаро бозорга энг уйғун равишда интеграция қилиш учун шарт-шароаитлар яратиб беришини таъкидлаб ўтдилар.

Давра суҳбати якунида ҳам тадбиркорлар, ҳам ҳукумат вакиллари томонидан ташқи савдо сиёсатини оптималлаштириш мақсадида тариф ва нотариф воситаларни чуқур қайта кўриб чиқиш зарурлиги, бунда ички маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш учун рағбатлантирувчи шароитларни яратишда айрим товарларга тарифларнинг мўтадил ошиши истиқболини ҳисобга олиш бўйича умумий қарор қабул қилинди.

Шу билан бир қаторда, томонлар барча хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан солиқ сиёсатини бир хиллаштириш зарурлиги тўғрисида келишиб олдилар, бу эса ўз ўрнида бизнесни юритиш шартларини уйғунлаштиришга, қўшилган қиймат солиғини ҳисоб-китоб қилиш қоидасини тўлиқ қўллашга ва умуман, тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга имкон беради.