04.07.2019 1157

Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига!


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 январдаги “Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4090-сон қарорига мувофиқ “SINO” акциядорлик жамияти давлат акциялари пакетини инвесторларга танлов асосида “ноль” харид қиймати бўйича корхонанинг кредиторлар олдидаги қарзини тўлаш билан бир вақтда корхонанинг фаолиятини соғломлаштириш учун инвестициялар киритиш шарти билан бериш бўйича танлов савдоларини эълон қилади.

Танлов ўтказиш муддати: Талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертларнинг бир нусхаси 2019 йил 24 июл куни, соат 10:00 да, Самарқанд вилоят ҳокимлигида, Кўк-Сарой майдони 1-уйда очилади, танлов савдоси шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда такрорий танлов савдолари ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари, соат 10:00 да вилоят ҳокимлигида худудий танлов комиссияси томонидан ўтказилади.

Танлов савдолари натижалари бўйича тегишли баённома имзоланган санадан бошлаб 10 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади. Танловда ғолиб деб топилган талабгор шартнома имзолангандан кейин 30 кун муддат ичида танлов объектини мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолатади, бунда баҳолашга кетадиган сарф-ҳаражатлар танлов ғолиби ҳисобидан амалга оширилади.

Ҳудудий танлов комиссияси кўриб чиқиши учун муҳрлаб қўйилган конвертда танлов таклифини тақдим этган ҳолда танловда қатнашиш учун буюртманома қабул қилиш танлов савдоси ўтказилиши тўғрисида эълон чоп этилган санадан бошланади ва 2019 йил 22 июл куни соат 18:00 да тўхтатилади. Танлов дастлабки савдо санасида бўлиб ўтмаган тақдирда такрорий танлов савдолари ҳар хафтанинг чоршанба кунлари ташкил этиладиган танлов савдоларида иштирок этиш учун тақдим қилинадиган буюртманома ҳар хафтанинг сешанба куни соат 18:00 га қадар қабул қилинади.

Қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил: Самарқанд шахри, Мир Саид Барака кўчаси, 49-уй, Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят худудий бошкармаси биноси (хусусийлаштириш бўлими).

Маълумотлар учун қўйидаги телефонлар: (0366) 237-71-45, (99) 595-55-12, (0366) 233-73-54 (факс) ҳамда samarqand-gkk@exat.uz, samarqand@davaktiv.uz, samdavaktiv.uz интернет сайти орқали олишингиз мумкин.

 

Батафсил маълумотни юклаб олиш 

Сино АЖ паспортини юклаб олиш 

 

Ўз ССП Ахборот хизмати