15.07.2019 457

Навоий вилоятининг Кармана, Навбахор ва Қизилтепа туманларида тадбиркорлар билан учрашувлар бўлиб ўтди. 


Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йил 27 июнь куни ПФ-5755-сонли “Солиқ ва божхона имтиёзларини берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. 

Мазкур Фармоннинг асосий мазмун моҳияти мамлакатимизда рақобатбардош ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, тадбиркорликни ва соғлом рақобат муҳитини қўллаб-қувватлаш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва рағбатлантириш ҳамда ички бозорни сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга йўналтирилган солиққа тортиш ва божхона-тариф тизимини тартибга солишнинг самарали тизимини шакллантиришга қаратилган кенг қамровли ишларнинг давомийлигини таъминлашга қаратилмоқда. 


Шунингдек, мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Республика ишчи гуруҳи томонидан семинарлар ҳам ташкил этилмоқда. 

Жорий йилнинг 10-14 июл кунлари Навоий вилоятининг Кармана, Навбахор ва Қизилтепа  туманларида мазкур ишчи гуруҳ томонидан маҳаллий аҳоли билан учрашувлар бўлиб ўтди. 

Республика ишчи гурухи таркибига бир қатор мутасадди ташкилот ходимлари жалб этилди. Жумладан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ў.Бутаев томонидан  тадбиркорлик субъектлари, импортёрлар ҳамда фермерлар иштирокида учрашувлар ташкил этилди. 

Учрашув давомида тадбиркорлар томонидан бугунги кунга қадар амалиётда жорий қилинган қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартибидаги мавжуд номутаносибликлар, шунингдек айрим хўжалик юритувчи субъектларга имтиёзлар берилганлиги улар учун тенг шароитларни таъминлашда қўшилган қиймат солиғининг тўлақонли занжирини яратиш ва иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган масалаларда бир қатор камчиликлар юзага келаётганлиги хақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Эндиликда, мазкур Фаромон асосида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари қисми бўйича қўшилган қиймат солиғидан имтиёзга эга бўлган юридик шахсларга имтиёздан воз кечиш тўғрисида хабарнома бериш асосида, ушбу хабарнома берилган ойдан кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлаш ҳуқуқини беради.

Янги солиқ концепцияси тасдиқлангандан сўнг солиқ ислоҳотлари бўйича Палата томонидан ўтказилган Экспертлар кенгашлари йиғилишларида тадбиркорлар томонидан айрим хўжалик юритувчи субъектларга берилган имтиёзлар натижасида ишлаб чиқарувчилар ва товар реализация қилувчилар ўртасидаги қўшилган қиймат солиғи занжирини узулиб қолганлиги, бунинг оқибатида қўшилган қиймат солиғи бўйича барча солиқ юки имтиёз берилмаган корхоналарга тушаётганлигини маълум бўлди.

Мазкур Фармоннинг қабул қилиниши қўшилган қиймат солиғи занжирини боғланиши билан махсулот таннархини пасайтириб, солиқ юкини камайтириш орқали соғлом рақобат мухитини шакллантириш ҳамда солиқга тортишда адолат ва шаффофлик тамойилларига амал қилишни таъминлайди.

Ўз ССП Ахборот хизмати