25.07.2019 334

Савдо-саноат палатаси тизимида тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятининг асосий йўналишларидан бири – бу тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш ҳисобланади.

Бу борадаги ишларни ташкилий жиҳатдан самарали амалга ошириш мақсадида Палата тизимида махсус бўлим ташкил этилиб, ҳудудий бошқармаларда эса аниқ ҳодим бириктирилган.

Мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши устидан доимий равишда назорат олиб борилмоқда. Бундан ташқари, ҳудудий бошқармаларда мурожаатлар билан ишлашнинг аҳволи мунтазам равишда палата ҳодимлари томонидан ўрганиб чиқилади ва натижалари мухокама этилади.

Мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш ишларининг аҳволи ҳар 6 ойда умулаштирилиб, Палата ижроия қўмитасида муҳокама этилиб келинмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, жорий йил мобайнида Палата тизимига жами 8130 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 3383 таси Палатанинг вилоят ҳудудий бошқармалари ва жойлардаги тузилмаларига, 4747 таси Палатанинг Ижро этувчи қўмитасига келиб тушган.

Тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган ушбу мурожаатларнинг катта қисми қуйидаги масалаларда келиб тушмоқда.

Булар:

  • юридик кўмак, таъсис ҳужжатлари тайёрлаш –28%;
  • консультация ва маслаҳат хизматлари – 15%;
  • инвестиция ва хорижий ҳамкорларни жалб этишда кўмак – 7%;
  • маҳсулот ва хизматларини экспорт қилиш – 12%;
  • банк-молия, кредит, гаров таъминоти –5%;
  • бизнес режалар тайёрлаш – 3%;
  • тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ муаммоли масалаларга ҳуқуқий тушунтириш бериш –10%;
  • бўш турган бино-иншоотларни “ноль” қийматда олиш, аукцион савдоларида иштирок этиш, ер ажратилиши соҳасида – 8%;
  • ноқонуний аралашувлар – 7%;
  • инфратузилма тармоғидаги узилишлар – 5%.

Ҳисобот даврида Палата Ижро этувчи қўмитасига келиб тушган жами мурожатларнинг 2628 таси ўрнатилган тартибда кўриб чиқилган бўлиб, бугунги кунда тадбиркорлик субъектлари томонидан келиб тушган 650 та мурожаат Палатанинг масъул ходимлари томонидан кўриб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, Президент Халқ қабулхонаси билан Палата ўртасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, унда бугунги кунга қадар тадбиркорлик субъектларидан 125 та мурожаат келиб тушган бўлиб, Палата ваколати доирасида кўриб чиқилди.

Таъкидлаш лозимки, Палатанинг ҳудудий бошқармаларида тадбиркорларни бевосита қабул қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда ва тизимли равишда тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, Палата Ижро этувчи қўмитасига ташриф буюрган тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар жами 1263 тани ташкил этган бўлиб, уларнинг 127 таси Палата раҳбариятининг қабулларида бўлди ҳамда уларга ўрнатилган тартибда амалий кўмак бериш чоралари кўриб чиқилди.

 

Ўз ССП Ахборот хизмати