26.07.2019 308

Ўз ССПнинг Call марказига қилинган мурожаатлар таҳлили


Chamber Business Solutions” унитар корхонаси томонидан 2019 йилнинг II квартали (апрель-июнь) давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида.

2019 йил Иш режасига асосан бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинган бўлиб, бу бўйича II кварталдаги (апрель-июнь) ҳолат қуйидагича:

I. 2019 йил уч ой (апрель-июнь) давомида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 150-60-06 ягона рақами ҳамда 1094 ишонч телефони орқали иш вақти ва иш вақтидан ташқари жами 9 904 та қўнғироқ қабул қилинган бўлиб, ушбу қўнғироқларнинг ойлар кесимидаги статистикаси қуйида келтирилган:

II. 2019 йил II чорагидаги қўнғироқларнинг ҳудудлар кесимидаги таҳлили қуйида акс эттирилган:

III. 2019 йил II чорак мобайнида қўнғироқ қилган мурожаатчилар тўғрисида маълумот:

1. Тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган қўнғироқлар сони ҳамда қўнғироқлар йўналиши – жами 4612 та қўнғироқ:

- турли йўналишларда юридик маслаҳат бериш;

- хат масаласи (ижрочини аниқлаш);

- Палатага аъзолик бўйича маслаҳат олиш;

- кафолат хати олиш учун керакли хужжатлар тартиби хамда кафолат хати тайёрлигини аниқлаштириш масаласи;

- халқаро ўқув дастурлари (GIZ, SABIT) масаласи;

- бизнес-форум, кўргазма ва ярмаркалар хақида маълумот олиш ва уларда иштирок этиш.

2. ҲБ/ТКМ лар орқали келиб тушган қўнғироқ сони хамда қўнғироқлар йўналиши – жами 2762 та қўнғироқ:

- аъзолик бадалининг ҳисоб рақамига ўтказилганлигини аниқлаш масаласида;

- хат масаласи (ижрочини аниқлаш);

- кафолат хати тайёрлигини аниқлаштириш масаласи;

ҲБ\ТКМ ходимлари томонидан саноат корхоналарида ўтказилган Сўровномалар бўйича;

- аъзолик гувохномаси тайёр бўлганлигини аниқлаштириш масаласи.

3. Давлат органларидан келиб тушган қўнғироқлар сони ҳамда қўнғироқлар йўналиши – жами 2040 та қўнғироқ:

- тадбиркорлик фаолиятига алоқадор бўлган янги қонун, қарор лойиҳалари ва норматив ҳуқуқий-хужжатлар бўйича;

- хат масаласи (ижрочини аниқлаш);

- тадбирлар, учрашувлар, экспертлар кенгашида иштирок этиш масаласида.

4. Тадбиркорлик субъектига эга бўлмаган жисмоний шахслар томонидан келиб тушган қўнғироқлар сони ҳамда қўнғироқлар йўналиши – жами 362 та қўнғироқ:

тадбиркорликни бошлаш тартиблари бўйича маълумот олиш;

- бўш иш ўринлари тўғрисида хамда ишга жойлашиш бўйича суҳбат;

- хат масаласи (ижрочини аниқлаш);

- ер олиш тартиби бўйича маслаҳат олиш;

- кредит олиш тартиблари ҳамда банкда юзага келадиган муаммолар масаласи.

5. Хорижий давлатлардан келиб тушган қўнғироқлар сони – жами 128 та қўнғироқ:

- хат масаласи (ижрочини аниқлаш);

- Қўшма корхона ва Хусусий корхона очиш тартиблари бўйича маълумот олиш;

- инвестиция киритиш масалалари;

- Ўзбекистондаги мавжуд корхоналар рўйхатини олиш.

 

Ўз ССП Ахборот хизмати