23.08.2019 674

Гулистон шаҳрида Сирдарё вилоятининг биринчи халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди


Жорий йилнинг 22-август куни Гулистон шаҳрида Сирдарё вилоятининг биринчи Халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди, унда давлат идоралари, маҳаллий ва хорижий ишбилармон доиралар вакиллари, хорижий дипломатик ваколатхоналар, халқаро ташкилотлар ва молиявий институтларнинг раҳбарлари, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Форумнинг очилиш маросимида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А. Икромов форум қатнашчиларига мамлакатнинг иқтисодий аҳволи, бизнес имкониятлари, мамлакатимизда яратилган сармоявий муҳит, хорижий сармоядорлар учун Сирдарё вилоятида бизнес юритишнинг афзалликлари тўғрисида маълумот берди. 

Маърузалардада минтақанинг савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги ноёб имкониятлари, шунингдек, қулай жуғрофий жойлашуви, ресурс базаси, инфратузилма ва меҳнат ресурслари билан таъминланганлиги ҳақида ҳам сўз борди.

Шунингдек, форум давомида Сирдарё вилоятининг инвестициявий салоҳияти тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган "Invest in Sirdarya" маълумотномаси тақдим этилди.

Шунингдек, форум доирасида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, иқтисодий ривожланиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, муқобил энергетикани ривожлантириш, экотуризм, агротуризм, шунингдек саноат секторини ривожлантириш каби минтақавий ривожланишнинг устувор йўналишлари бўйича секцион йиғилишлар бўлиб ўтди.

Сирдарё вилояти ҳокимиятининг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари учун алоҳида қабул ташкил этилди.

Дастурни давом эттиришда Б2Б кооперацион биржаси ташкил этилди, миллий маҳсулотлар кўргазмаси очилди ва Сирдарё вилояти ҳокимияти номидан брифинг бўлиб ўтди, унинг давомида форум якунлари эълон қилинди - Форум тадбирлари доирасида 200 миллион АҚШ долларга яқин савдо ва инвестиция шартномалари имзоланди.

Телеграм канал