23.08.2019 557

"Андижон вилоятида хотин-қизларни иш билан таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"


Вазирлар Маҳкамасининг "Андижон вилоятида хотин-қизларни иш билан таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарорда:

- 2019 йилда Андижон вилоятида ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури;
- 2019 йилда Андижон вилоятида ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича йўналишлар кесимидаги тақсимот ва манзилли рўйхат;
- Андижон вилоятида 2019 йил давомида бандлик дастури асосида хотин-қизлар учун яратиладиган қўшимча иш ўринларининг йўналишлари бўйича тақсимоти тасдиқланди.

Шунингдек, қарорга асосан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Андижон вилояти ҳокимлиги, “Ўзпахтасаноат” АЖ, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси зиммасига соҳага оид вазифалар юкланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.