10.09.2019 305

“Ўзбекистон-Туркия” ишбилармон доира вакилларининг бизнес-учрашуви


2019 йил 9 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Туркия давлатидаги Ўзбекистон Республикаси элчихонаси билан хамкорликда “Ўзбекистон-Туркия” ишбилармон доира вакилларининг бизнес-учрашуви «В2В» бўлиб ўтди.

Асосий мақсад - савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-коммуникация ва ахборот технологиялари соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишдан иборат.

Туркия делегацияси таркибида қурилиш, соғлиқни сақлаш, туризм, логистика ва АКТ соҳасида фаолият юритаётган етакчи компаниялар вакиллари иштирок этди.

Делегация рахбари, Туркия Ўзбекистонни минтақадаги асосий ҳамкор сифатида кўриб чиқаётганини ва самарали ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. Хусусан, Ўзбекистондаги иқтисодий ўсиш суръатлари, бизнес алоқаларни ривожлантириш учун яхши асос бўлиб хизмат қилиши эътироф этилди. Туркия ишбилармон доиралари делегациясининг ташрифининг асосий вазифалари савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини аниқлаш ва потенциал имкониятларни биргаликда кўриб чиқишдан иборат экани қайд этилди.

Учрашув давомида икки мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, савдо, транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар тақдим этилди. 

Икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари иштирокидаги «В2В» учрашувида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари, жумладан, икки мамлакат корхоналарининг ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш бўйича ўзаро фикр алмашилди. Унда мамлакатимизда фаолият юритувчи 50 га яқин тадбиркорлик субъектлари иштирок этди. Музокараларда Ўзбекистон-Туркия савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари, жумладан, Ўзбекистон ва Туркия корхоналари ўртасида шериклик муносабатларини чуқурлаштириш бўйича фикр алмашиш масалалари хам муҳокама қилинди.

2019 йил январ-май ойларида Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги ўзаро товар айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17.5% га ўсиб, 953,2 млн. АҚШ долларини ташкил қилди. 

t.me/uzchamber