12.09.2019 213

Фестивал иштирокчилари тантанали кутиб олинди


Қўқон темир йўли вокзалида Халқаро ҳунармандчилик фестивалига иштирок этиш учун келган хорижлик меҳмонлар тантанали кутиб олинди.

Фестивалда дунёнинг кўплаб давлатларидан моҳир ҳунармандлар, таниқли маданият арбоблари, санъатшунос олимлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқда.

Карнай сурнай садолари остида кутиб олинган меҳмонлар чеҳрасида табассум, хурсандчилик ҳукмрон. Зеро, жаҳон ҳунармандларининг бу шодиёнаси дўстлик ва ҳамжиҳатлик айёми ҳамдир.

14.JPG

 

– Мен керамика соҳаси билан шуғулланаман,-дейди малайзиялик ҳунарманд Адил Бин Абдул. – Мазкур фестивалга келишимдан олдин юртингиздаги ҳунармандчилик тарихини ўргандим. Ўзбекистонда кулолчилик ҳам қадимдан ривожланган экан. Айниқса, ислом динига хос нақшлар ҳунармандчилик намуналарида кўп акс этгани менда катта қизиқиш уйғотди. Қўқон бизга унутилмас туйғуларни бахш этишига ишонаман.

 

Фестиваль доирасида ўтказиладиган кўрик-танлов ғолиблари Ташкилий қўмита томонидан диплом, ҳайкалча ва қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади.

«Энг яхши ҳунарманд» номинацияси бўйича -15 000 АҚШ доллари;

«Энг ёш ҳунарманд» номинацияси бўйича -10 000 АҚШ доллари;

«Энг яхши ҳунармандчилик мактаби устаси» номинацияси бўйича - 10 000 АҚШ доллари;

«Қадимий сулола давомчиси» - 5 000 АҚШ доллари;

«Қадимий ҳунармандчилик турини тиклаган ҳунарманд» - 5 000 АҚШ доллари.

 

16.JPG

 

13.JPG

 

10.JPG

 

12.JPG

 

5.JPG