15.09.2019 400

“Ўзбекистон ҳунармандчилиги дурдоналари“ номли китоб-альбом чоп этилди


Ўзбекистон Савдо саноат палатаси ҳамда “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан “Ўзбекистон ҳунармандчилиги дурдоналари” номли китоб-альбом ўзбек, инглиз ва рус тилларида нашр этилди. Илк бор жаҳон ҳунармандларини юртимизга жамлаган фестивалга бу муносиб туҳфа бўлди.

Фестиваль муносабати билан чоп этилган мазкур китоб-альбомда ўзбек ҳунармандчилиги ва амалий санъатининг бой тарихи, бугунги ривожланиш тамойиллари ва келгуси истиқболлари ҳақида қизиқарли маълумотлар жамланган. Шунингдек, унда юртимиз ва чет элларда эътироф этилган уста ҳунармандларнинг фаолиятига кенг ўрин берилган.

“Ҳунармандчиликнинг ўлмас анъаналари”, “Кандакорлик-мўъжизавий санъат” каби бўлимларда мамлакатимиздаги миллий ҳунармандчиликнинг ўзига хос мактаблари ва уларнинг тарихий илдизларига оид манба ва фотосуратлар ҳар бир кишида катта таассурот қолдиради. Фарғона вилояти ҳамда Қўқон шаҳрининг ҳунармандчилик мактаблари ҳам бу китоб-альбомда акс этган.

 

photo_2019-09-15_12-59-11.jpg

 

photo_2019-09-15_12-59-13.jpg