14.04.2016 3535

Пойтахтимизда «Дам олиш дунёси-2016» кўргазмаси бўлиб ўтади


Юртимизнинг бой маданий-тарихий меъросини тарғиб этиш ҳамда кўплаб чет эллик меҳмонларни саёҳат учун жалб қилиш мақсадида ўтказиб келинаётган баҳорги «Дам олиш дунёси-2016» IV халқаро сайёҳлик кўргазмаси бу йили 18-19 апрел кунлари бўлиб ўтади.

Жорий йилда «Дам олиш дунёси-2016» кўргазма доирасида “Ўзбекистонда тиббиёт туризмининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ушбу давра суҳбатида ҳукумат органлари вакиллари, тиббиёт соҳаси мутахассислари билан бир қаторда етакчи сайёҳлик ташкилотлари ва оммавий ахборот вакиллари иштирок этади.

Сайёҳлик кўргазмага уйғун тарзда, анъанавий “Ипак йўли таъми ва таомлари” миллий таомлар ярмаркаси ташкил этилади ва кўргазма меҳмонларининг Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига хос ошхонаси, пишириқларидан баҳраманд бўлишга имкон яратади.

Кўргазма “Ўзкўргазмасавдо” кўргазма павилионида бўлиб ўтади.