19.09.2019 964

“Invest in Kashkadarya" ҳалқаро инвестицион форумига таклиф этамиз.


2019 йилнинг 27-28 сентябрь кунлари Қашқадарё вилоятининг Шахрисабз шахрида “Invest in Kashkadarya" ҳалқаро инвестицион форуми ўтказилиши режалаштирилган. 

Форум доирасида саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, архитектура, транспорт, тиббиёт, косметика каби соҳаларда фаолият юритувчи ҳорижий компаниялар ва маҳаллий тадбиркорлар ўртасида "В2В" форматида учрашувлар ва турли мавзуларда сессиялар ўтказилади. 

Унда иштирок этишга қизикиш билдирган компания ва ишбилармон доира вакилларини Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига мурожаат этиб, рўйхатдан ўтишлари сўралади. 

Маълумот учун тел: +998 97 7187679 Мирашилов Аскар