20.04.2016 2392

Бухорода тадбиркорлар учун семинар-тренинглар ташкил этилди


Жорий йилнинг 12-14 апрель кунлари Бухоро вилоятидаги Nurefshan” меҳмонхонасида “Бизнес режа ва техник-иқдисодий асослантариш” мавзусидаги семинар-тренинг ташкил этилди.

Мазкур семинар-тренинг Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси хузурида ташкил этилган “BUKHARA BUSINESS TRAINING” Нодавлат таълим муассасаси ва Европа Иттифоки Комиссияси билан хамкорликда МТР лойиҳаси доирасида ҳусусий тадбиркорлик субъектлари раҳбар ходимларини бизнес курсларига ўқитиш мақсадида ташкил этилган.

Семинарда жами 25 нафар тадбиркорлар иштирок этишди ва семинар-тренингда фаол иштирок этган 23 нафар тадбиркорлар сертификатлар билан тақдирланишди.

Семинар якунида тадбиркорлар ташкил этилган семинар-тренинг тўғрисида ўз фикрларини билдирдилар ва кўшимча равишда вилоятимиздаги тадбиркорлик субъектларини фаолиятини ривожлантириш, чет эл инвестицияларини жалб қилиш, экспорт шартномаларини тайёрлаш, солиқ қонунчилиги тўғрисида кенг қамровли семинар-тренинглар ташкил этиш тўғрисида таклифлар билдирилди.

Ўзбекистон Cавдо-саноат палатаси

Матбуот хизмати