09.10.2019 111

“Халқ санъати халқаро бозори” маслаҳат кенгаши аьзоси Кэрол Робертсон Лопес Халқаро Ҳунармандчилик фестивали ҳақида


Ҳурматли Жаноб Икромов, Ўзбекистонда ўтказилган биринчи халқаро ҳунармандчилик фестивали юқори савияда ташкил этилганлиги билан табриклаймиз.

Тадбир жуда юқори даражада ва муваффақиятли бўлди! Фестиваль  менинг юрагимда  ва онгимда унутилмас хотира сифатида муҳрланди. Тадбир чиндан ҳам дунё миқёсида ўтди.
Мен жуда кўп катта таассурот билан қайдим. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очилиш маросимида иштирок этиши ҳақиқатдан ажойиб эди.
Ушбу соҳанинг вакили сифатида анъанавий мусиқалар, раққосалар, байроқлар, ва ажоб товир воқеалар ҳақиқатан ҳам унутилмас воқеа бўлиб қолди.

Бундай фестивални дунёнинг ҳеч қайси мамлакатида кўрмаганман,  фақатгина Қўқонда ва Бухорода ўтказиладиган “Ипак ва зираворлар” фестивалида гувоҳ бўлдим.

Қисқа вақт ичида бундай кенг миқёсли тадбирнинг ташкил этилгани кишини ҳайратга солади. Фестивалда Ўзбекистон ҳудудларининг жойлашувида кўп асрлик ҳунармандчилик анъаналарини
сақлаб ва янада ривожлантираётган ҳунармандлар ва уларнинг маҳсулотларининг ранг-баранглиги намойиш этилди. 

Бундан ташқари фестиваль доирасида турли тадбирлар ташкил этилди. Дунёнинг турли мамлакатларидан келган ҳунармандлар мени ҳайратда қолдирди.
Мен улар билан Санта-Фе шаҳрида ўтказилган “Халқ санъати халқаро бозорида  учрашганман.

    Фестивалда таржимонлар яхши иш олиб борди ва биз Халқаро ҳунармандчилик фестивали кўрик-танлови ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифани бажариш учун зарур бўлган барча шариоитлар яратилди.

Дунёдаги кўплаб истеъдодли ва моҳир ҳунармандлари  орасидан энг муносибларини танлаш жуда қийин эди. Қўшимча совғалар қўшилди ва бизга кўпроқ ҳунармандларни тан олишимизга имкон берди.

Умид қиламанки, ҳакамлар ҳайъати аъзолари ишларидан мамнун бўлдингиз, чунки бизнинг гуруҳимизда олтита мамлакатдан вакиллар бор эди ва биз танловда бир овоздан эга эдик.

     Албатта, Ўзбекистон халқининг меҳмондўстлиги беқиёсдир. Меҳмонлар ва иштирокчилар меҳмондўстликдан хурсанд бўлиб, ажойиб фестивалга гувоҳ бўлишди!

     Мен Ўзбекистонни соғиндим ва келгуси ҳафта мен Ўзбекистон Мустақиллик кунини нишонлаш учун Вашингтон шаҳрига жўнаб кетаман.

     Мени Ўзбекистондаги бундай муҳим воқеага таклиф қилганингиз учун ташаккур. Биринчи халқаро ҳунармандлар фестивалида иштирок этиш мен учун катта шараф эди.

Кэрол Робертсон Лопес, Американинг Нью-Мексико штатидаги Санта-Фе шаҳрида ўтказилган “Халқ санъати халқаро бозори” маслаҳат кенгаши аьзоси.

ССП ахборот-хизмати