18.10.2019 684

ССПда Малайзиянинг "Матраде" компанияси директори билан учрашув бўлиб ўтди.


Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов 16 - октябрь куни Малайзиянинг "Матраде" компанияси директори Мухаммад Мустафа Абдул Азиз билан учрашди.

Музокаралар давомида томонлар Малайзия ҳамда Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий алоқалар юқори кўрсаткичларни кўрсатаётгани ва икки мамлакат  ўртасидаги  ҳамкорлик мустаҳкамланаётгани, ва янада ривожланиаётгани таъкидланди.

Шунингдек томонлар Савдо-саноат палатаси томонидан 15-октабр куни ташкил этилган бизнес-форуми ва “Б2Б” учрашувлари муҳокама этилди.

Шу билан биргаликда икки мамлакат ртасидаги ўзаро товар айланмасини ошириш ҳамда  тадбиркорлар ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон-Малайзия ишбилармонлар кенгашини тузиш юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашув якунида 2020 йилнинг 1-4 апрел кунлари Малайзияда бўлиб ўтиши режалаштирилган  "Ҳалол" халқаро кўргазмасида ўзбекистон тадбиркорларининг иштирок этиши юзасидан келишиб олдилар.

ССП Ахборот-хизмати