22.10.2019 242

Инвестор ва тадбиркорлар учун қулай онлайн платформалар


Юртимиздаги амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, инвестицион муҳит ҳақида бевосита батафсил маълумотга эга бўлиш мақсадида тадбиркорлар ва инвесторлар учун “Инвестиция портали” www.invest.gov.uz ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги ишга туширилган.

Инвестиция соҳасидаги янгиликлар, қонунчилик базаси, инвестор таклифлари ва уларга таклиф этилаётган лойиҳалар, республикамизнинг инвестицион ва иқтисодий салоҳиятига қаратилган бизнес-учрашувлар, B2B музокаралар, кўргазма-ярмаркалар ва инвестициялар иштирокида ташкил этилган корхоналар ҳақидаги маълумотлар кенг ёритиб борилади. 

Мазкур портал билан бир қаторда Ўзбекистонда бизнесни ташкил этиш, якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахсларни рўйхатдан ўтказиш тартиби, хорижий иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган маълумотларни бериб боручи www.chamber.uz ва www.biznesinfo.uz сайти орқали доимий равишда ҳабардор бўлиб боришингиз мумкин.


Матбуот хизмати