24.10.2019 529

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тадбиркорлик фаолиятида дуч келаётган муаммолар юзасидан тадбиркорлик субектларининг мурожаатларини ҳал этмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятининг асосий йўналишларидан бири – бу тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш ҳисобланади.

Бу борадаги ишларни ташкилий жиҳатдан самарали амалга ошириш мақсадида Савдо-саноат палатаси давлат ташкилотлари, жумладан, вазирликлар, қўмиталар ва агентликлар, банклар ҳамда молия ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириб келмоқда.  

Хусусан, жорий йилнинг октябрь ойида:

- Сурхондарё вилояти, Термиз туманидаги “SALOXIDDIN DILNOZA TERMIZ” ОКнинг нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун электр энергиясига улаб беришда амалий ёрдам сўраб йўллаган мурожаати атрофлича ўрганиб чиқилиб, ҳудудий электр тармоқлари АЖ билан ижобий ҳал этилди. Бугунги кунда корхона электр энергиясига уланиб, тадбиркорлик фаолиятини давом эттирмоқда.

- Тошкент шаҳри, Яшнобод туманидаги “EAST PRODUCTIONS” МЧЖнинг ер майдони ажратишдаги юзасидан қилган мурожаати ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқилиб, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2013 йил 31 декабрдаги 1068-сонли қарорига асосан Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси билан биргаликда Давлат мулки бўлган ер участкасига ижара шартномаси тузилиши таъминланди.

- Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманидаги фуқаро Ж.Ядгаровнинг балиқчилик учун ажратиб берилган ер майдонлари ўлчаб берилмаётганлиги масаласида йўллаган мурожаати ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиб, Савдо-саноат палатаси томонидан Шўрчи туман ер русрлари ва давлат кадастри бўлимига йўналтирилди ва мурожаатнинг ҳал этилиши таъминланди.

Тадбиркорларнинг мурожаатлари юзасидан бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тадбиркорлар билан доимо ҳамкорликка тайёр.

ССП Ахборот-хизмати