25.10.2019 559

Савдо-саноат палатаси томонидан "Бизнес ҳуқуқи" бўйича давра сухбати ташкил этилди.


23 октабр куни Тошкент давлат юридик универститети ҳузуридаги юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамкорликда "Бизнес ҳуқуқи" бўйича давра сухбати бўлиб ўтди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида аҳолининг тадбиркорлик фаоллигини янада ошириш, тадбиркорлик фаолиятининг барча босқичлари юзага келаётган муаммоларни ортиқча тўсиқларсиз ҳал этиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, уларни бизнес асосларига ўқитиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича бир қатор тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Ушбу жараёнда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Тошкент давлат юридик универститети "Ҳуқуқшунослик" йўналиши бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси тингловҳилари учун "Ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳуқуқий тартибга солиниши" ва "Тадбиркорлик субъектлари фаолияти устидан давлат назорати ва уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мавзуларида давра сухбати ўтказилди.

ССП Ахборот хизмати