30.10.2019 644

China Expo «ХХР Шинжон маҳсулотлари» кўргазмаси


2019 йил 12-14 ноябр кунлари "Ёшлар Ижод Саройи"да кичик бизнес учун ускуналар ва маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан "Хитойнинг Шинжон" кўргазмаси бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестицион муносабатларни янада ривожлантириш мақсадида ускуналар, мини-технологиялар, шунингдек кичик ва хусусий бизнес учун тайёр маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтади.

«Кичик бизнес учун ускуналар ва маҳсулотлар» – бу ҳар йили ўтказиладиган Хитой миллий истеъмол маҳсулотларининг кўргазма тадбири бўлиб, унда ишончга сазовор бўлган компаниялар ўз маҳсулотлари ва ютуқларини намойиш қиладилар.

Кўргазма бўлимлари:

  • Озиқ-овқат ва қадоқлаш;
  • Қурилиш ва қурилиш материаллари;
  • Қишлоқ хўжалиги технологиялари;
  • Текстил, либослар ва поябзал;
  • Транспорт хизматлари;
  • Консалтинг хизматлари;
  • Кимё саноати;
  • Соғлиқни сақлаш соҳаси маҳсулотлари;
  • Металлик тўрлар савдоси;
  • Энергетика;
  • Пўлат конструксиялар реализатсияси ва бошқалар.

Кўргазмага ташриф буюриш орқали сизда қуйидаги имкониятлар пайдо бўлади:

  • Нафақат инновациялар билан танишиш, балки ўзингиз ишлаётган ва сизни қизиқтирган соҳадаги бозор маҳсулотлари ҳамда етказиб берувчилар тўғрисида маълумот олишингиз мумкин;
  • Янги ишбилармонлик алоқалари ўрнатувчи Б2Б учрашувлар. Кўргазмада сизда ишлаб чиқарувчилар ва харидорлар билан тўғридан-тўғри учрашишдек ажойиб имконият пайдо бўлади;
  • Норасмий шароитда қизиқтирган саволларга жавоб олиш ва турли мавзуларни муҳокама қилиш мумкин бўлади. Шу билан бирга сиз компаниялар вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш орқали ўзингизни қизиқтирган барча маълумотларни оласиз.

Батафсил маълумот учун қуйидаги рақамга мурожат қилишингиз мумкун: +99871 256-36-13

ССП Ахборот хизмати