04.11.2019 210

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси якунлари бўйича 15 та ҳужжат имзоланди


Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) мамлакатлари Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг йиғилиши якунланди. Учрашув якунлари бўйича ўндан ортиқ ҳужжатлар имзоланди.

Жумладан:

- ШҲТ Котибиятининг ШҲТнинг кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини амалга ошириш тўғрисидаги ҳисоботи тўғрисида;

- ШҲТнинг 2018 йилги бюджети ижроси тўғрисидаги молиявий ҳисобот тўғрисида;

- Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 2020 йилги бюджети тўғрисида;

- ШҲТга аъзо давлатлар ташқи аудиторлари комиссиясининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг доимий фаолият юритувчи органларининг молиявий-хўжалик фаолияти ташқи аудитини ўтказиш тўғрисидаги ҳисоботи тўғрисида;

- Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг доимий фаолият кўрсатадиган органларининг таржимон таъминоти тўғрисида;

- Аъзо давлатларнинг кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлиги дастурининг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида;

- ШҲТнинг Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик дастурини амалга ошириш режасини тасдиқлаш тўғрисида;

- ШҲТ мамлакатлари темир йўл маъмуриятлари ўртасида темир йўл транспорти соҳасида ўзаро ҳамкорлик концепциясини тасдиқлаш тўғрисида;

- ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида узоқ ва олис қишлоқларни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик концепциясини ва уни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режасини тайёрлаш тўғрисида;

- Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Иқтисодий таҳлил марказлари консорциуми қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида;

- ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг 18-йиғилишидан кейинги қўшма коммюнике;

- ШҲТ мамлакатлари ҳукуматлари ўртасида транспортни бошқаришнинг яхлит тизимини шакллантириш тўғрисидаги доиравий битим;

- ШҲТ давлатлари божхона хизматлари ўртасида миллий транзит тизимларининг ўзаро интеграцияси тўғрисида меморандум;

- ШҲТ ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ўртасида англашув меморандуми;

- ШҲТ Котибияти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Иқтисодий Комиссияси ўртасида англашув меморандуми.

Манба: xs.uz