04.11.2019 195

Миллий Телерадиокомпания маҳаллий маҳсулотлар рекламаси учун 50% чегирма эълон қилди


Маълумки, корхона, маҳсулот, хизмат, иқтисодий фаолиятнинг бирор турини оммалаштиришда рекламанинг ўрни беқиёсдир. Рекламага савдони харакатлантирувчи асосий куч дея тариф берилиши хам бежиз эмас.

Давлатимиз рахбари томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва хизматларни оммалаштириш, реклама қилиниши учун имкониятлар яратилишига алохида эътибор берилмоқда.

Хусусан, Узбекистон Республикаси Президенти рахбарлигида 2019 йил 17 сентябр куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилиши 39-сон баёнининг 52-бандида махаллийлаштирилган маҳсулотларни (хизматларни) оммавий ахборот воситалари орқали реклама қилишда 50 фоизли чегирмалар бериш ва бошқа қулайликлар тақдим этилиши назарда тутилган.

Тадбиркорлик субъектлари диққатига, Ўзбекистон МТРК тизимидаги марказий ва худудий теле-, радио каналларда махаллий маҳсулотлар (хизматлар)ни реклама қилиш учун 50 фоизли чегирмалар белгиланди ва 15 октябрдан бошлаб кучга кирди. 

Махаллий махсулотлар (хизматлар)ни реклама қилиш учун 50 фоизли чегирмали тарифлари илова қилинади.

ССП Ахборот хизмати