27.04.2016 979

Украинанинг Сут маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар уюшмасининг ташрифи


Жорий йилнинг 11 май куни соат 15:00да Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг катта мажлислар залида Украинанинг Сут маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар уюшмаси аъзо компаниялари билан республикамиз тадбиркорлик субъектлари ўртасида ҳамкорлик қилиш бўйича кенг доирада учрашув ўтказилиши режалаштирилмоқда.          

Ушбу учрашувга ҳудудлардаги республикамизда сут маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий тадбиркорлик субъектларини таклиф этамиз.

Шу билан бирга, мазкур масала бўйича қўшимча маълумот учун Палатанинг Замонавий мини-технологиялар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўлими етакчи мутахассиси Темурхон Наимга (+99871) 150-60-07 телефон рақамига ва (t.naim@chamber.uz) электрон манзилига мурожаат қилишингиз мумкин.