14.11.2019 683

Тошкентда "Бизнесдаги яхлитлик, халқаро стандартлар, минтақавий муаммолар, ва олдинга йўл" мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади


2019 йил 16-17-декабр «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги мувофиқлаштирувчиси ва ОЕСДнинг Шарқий Эвропа ва Марказий Осиё бўйича коррупцияга қарши тармоғи менежери билан ҳамкорликда халқаро экспертлар иштирокида "Бизнесдаги яхлитлик, халқаро стандартлар, минтақавий муаммолар, ва олдинга йўл" мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади.

Ушбу конференцияда қуйидаги мавзулар муҳокама қилинади:

- давлат сиёсатида, корпоратив бошқарув ва яхлитлик, директорлар кенгаши роли;

- корпоратив бошқарув ва яхлитлик, мувофиқлик, ва ошкоралик;

- корпоратив бошқарув ва мувофиқлик, аудит;

- давлат корхоналаридаги ишларнинг яхлитлиги;

- ҳисобот каналлари, жамоавий ҳаракатни тарғиб қилиш.