19.11.2019 2230

ССП раҳбари Эрон Ислом Республикасининг элчисини қабул қилди


19 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов Эрон Ислом Республикасининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳамид Наерободийни қабул қилди.

Суҳбат чоғида ҳозирги пайтда Ўзбекистон ва Эрон ўртасида ўзаро манфаатли барча соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган конструктив ва жадал муносабатлар ривожланиб бораётгани таъкидланди.

Шунингдек, транспорт ва коммуникация соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, Тошкент ва Теҳрон ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво алоқаларини очишга алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар, шунингдек, 2019 йил декабр ойида Ўзбекистон ва Эрон ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияни ўтказиш масалаларини муҳокама қилдилар, ушбу учрашув давомида бизнес-форум, кўргазма ва Б2Б учрашувлари режалаштирилган.