21.11.2019 187

Савдо-саноат палатаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ходимлари аттестациясида иштирок этди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2018 йилдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, Савдо-саноат палатаси Давлат меҳнат инспекцияси мансабдор шахсларига тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ходимлари аттестациясида иштирок этди.

Аттестация 2019 йилнинг 7 – 8 ноябрь кунлар ўтказилган бўлиб, ўнда 52 нафар вазирлик ходимлари иштирок этди. Шундан 12 нафари тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ва текширувларни ўтказиш тартиби тўғрисида минимал тушунчаларига эга эмасликлари сабабли аттестациядан ўта олмади.40 нафар ходимга эса тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш учун махсус гувохнома топширилди.

Аттестация комиссиясига Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазир ўринбосари Н.Якубов раҳбарлик қилди, комиссия таркибида Савдо-саноат палатасидан юридик бюро бошлиғи Б.Назаров вазирликнинг масъул бошқармалари бошлиқлари Б.Алимухамедов, Х.Абдурасулов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони масъул ходими С.Абдурахманов, “Labour Systems” МЧЖ рахбари В.Фиофанов фаолият кўрсатди.

Бу каби аттестациялар бир қатор Вазирлик ва идораларда хам бўлиб ўтади.

ССП Ахборот-хизмати.