06.05.2016 5512

Кадрларга бўлган саноат эҳтиёжининг ўзгариши


Халқаро ривожланиш ташкилотларининг услубиятига кўра, ўрта даромадли мамлакатлар қаторининг юқори поғонасига ўтиш учун, мамлакат амалга ошириш керак бўлган иқтисодий ўсиш кўп жиҳатдан меҳнат бозорига етказиб берилаётган кадрлар сифатига боғлиқ бўлади. Ахир, улар инновацион ғояларни таклиф қилишлари ва амалга оширишлари, энг замонавий ускуналар билан ишлай олишлари керак.

Президент И.А.Каримов мамлакатнинг ЯИМда саноатнинг улушини ошириш вазифасини қўйди. Ҳозирда, шунингдек яқин келажакда техник кадрларга талаб янада ортиб бориши кузатилади. Қуйидаги диаграммада, саноат секторида кадрларга бўлган талаб ўзгариши прогнози кўрсатилган. Кўриб турганимиздек, диаграмма касб-хунар коллежлар тизимини тадбиқ этиш йўли тўғри танланганлиги тасдиқламоқда. Шу билан бирга, бозор иктисодиётидаги тез ўзгарувчан шароитлар таълим тизими олдига янги вазифаларни қўймоқда. Шундай қилиб, техник мутахассислар коллежлар томонидан нафақат етиштирилиши керак, балки хусусий сектордаги иш берувчиларни кутаётган талабларини қондириш ҳам керак.

Шу сабабли, саноатдаги кадрларга бўлган талаб эхтиёжларни қондириш учун, қўшимча чора-тадбирларни қабул қилиш талаб этилади ва энг аввало касб-хунар коллежлар талабаларининг тайёрлов жараёнига ўзгартириш киритиш даркор.

Республикамизда хар йили 9 синфни ўртача 500 мингта ўқувчи битиради, шулардан 90 % тахсил олишни касб-хунар коллежларда давом эттиради. Ҳозирги кунда ҳар бир ўқувчи ўрта маъумотга эга бўлиши мажбур ва ундан сўнг яна 3 йил лицей ва коллежда тахсил олиб, бирон-бир касб эгаси бўлиши лозим ёки академик билимларини ошириш керак. Агарда ўқувчи тиришқоқ, меҳнаткаш бўлмаган тақдирда ҳам, машғулотларни ўз вақтида бажармай дарсларни қолдирган кўп ҳолатларда хам тегишли дипломларини оладилар. Шу тарзда, тиришқоқлик билан бирон-бир касб эгаси бўлмоқчи бўлган аълочи ўқувчи билан қониқарли савиядаги билимга эга бўлган ўқувчининг тенглаштирилиши юз беради, чунки савиясидан қатъий назар уларнинг иккаласи ҳам диплом оладилар. Яратилган юқори стипендия, балл, қизил диплом каби рағбатлантириш чораларига қарамай, бозор иқтисодиёти шароитида ушбу тадбирлар лозим даражада ўз самарасини бермайди, чунки мазкур тадбирлар ўқувчиларни асосий қисмини қамраб ололмайди ва келгусида корхоналарда талаб этилаётган профессионал кўникмалар билан таъминлаб бермайди. Юқорида келтирилган мисоллар олий ўқув муассасаларига ҳам тегишли. Аммо, бу дегани ўқув дастурлари бозор эхтиёжларини қондиришга лойиқмас дегани эмас, балки улар, шунчаки ҳар доим ҳам тез ўзгараётган бозор иқтисодиёти шароити талабларга мувофиқ ўзгара олмаяпти холос. Ушбу вазиятда, бизнес эгалари коллеж битирувчиларни ишга қабул қилишга шошилмаяптилар, чунки битирувчида дипломнинг мавжудлиги, унинг касбий кўникмалари борлигидан кафолат эмас.   

Шу сабабли, мазкур савол анчадан буён давлатнинг диққат марказидан жой олган. 2014 йилнинг охирида «Ўзбекистон бизнес-форуми (3-босқич)» қўшма лойҳаси доирасида Корея Республикасига ташкил этилган ўқув сафарида Кореянинг технология ва таълим университети профессори жаноб Ким Дук Хо билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хамкорлигида ушбу вазият ўрганилди. Корея мутахассислари, касб-хунар коллежининг дипломи билан бир қаторда, битирувчиларга ихтиёрий малакавий тайёрлов сертификатларини жорий қилишни тавсия қтлдилар. Бу дегани, ўқувчилар коллежнинг битирув курси охирида ўз мутахассисликлари бўйича ўзларининг малакаларини реал баҳолашга имкон берадиган қўшимча синов топширишлари мумкин. Ушбу сертификат, иш қидирувчига изланган жой талабларига мувофиқ эканлиги тўғрисида кафолат бўлади. Ахамияти шундаки, мазкур синов ўқув дастури бўйича эмас, балки у ёки бу касб махорати малакасини олишга, бизнес талабларига ва амалиётга максимал даражада яқинлаштирилган мезонларга таянган бўлиши керак.  

Синовларни хусусий сектор ҳамда давлат вакилларидан иборат мустақил комиссия қабул қилиш керак. Мазкур сертификатларга ҳам, чет-тиллар ҳалқаро сертификатлари (TOEFL, IELTS, HSK, DALF, DAF) каби ёки ҳалқаро ўқув тестлари каби (GMAT, GRE) хусусий секторнинг ишончини ошириш даркор. Бундай ёндашув ёшларни ўз мутахассислиги бўйича реал билимларни ва маҳоратни олиш мақсадида қизиқиш ва ғайратини оширишга имкон беради, холбуки бу холатда уларнинг меҳнат бозорида рақобатбардошлиги ҳам ошади.

“Яқин келажакдаги” кадрларни тайёрлашда уларни қайта ўқиш ва қўшимча қўникмаларни олиш, ёки бўлмаса, қўшимча касб эгаси бўлиш қобилиятларини ҳам инобатга олиш керак. Айрим мезонлар бўйича, иқтисодиётни ривожланишига баҳо беришда ишчи ўринларни барқарорлиги ва бутлиги инобатга олинади. Бироқ, бозордаги коньюнктура ўзгарувчандир ва айрим мутахасисликлар кам аҳамиятли бўлиши мумкин, айримларига эса талаб янада ошиши мумкин. Бутун бор иқтисодиётни ривожланиши ҳам, ушбу талаблар қанчалик тез қаноатлантирилиши билан боғлиқ. Америкалик жамиятшунос Элвин Тоффлерни шундай таъкидлаган сўзлари бор, “21-аср саводсизлари бу ўқишни ва ёзишни билмаганлар эмас, балки илм олишни ва қайта ўқишни билмаганлардир” 

Яна бир муҳим жиҳатлардан бири – инновацияларни рағбатлантиришдир. Ҳозирги кунда барча корхоналар ички ва ташқи бозорларда муваффақиятли ва рақобатли фаолият юритмоқчи бўлсалар, инновациялар устида ишлашлари керак. Усуллардан бири – бугунги кунда катта корпорациялар билан муваффақиятли рақобат олиб бораётган “стартап лойиҳаларни” қўллаб-қувватлашдир. Амалиётни кўрсатишича, бизнинг ёшларимизда қизиқарли инновацион ғоялар талайгина. Бироқ, уларни бозорга олиб чиқиш, хаётмандлигини, талабгорлигини ва оммалашиш имконияти синовларини ўтказишга етарлича кўникмалари мавжуд эмас.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда БМТ Тараққиёт Дастурининг «Ўзбекистон бизнес-форуми (3-босқич)» қўшма лойҳаси, бизнеснинг инклюзив моделларини ривожлантириш фаолияти доирасида ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, уларни иш билан банд бўлишига ёрдам бериш мақсадида ҳамда юқорида таклиф этилган чора-тадбирларни апробациядан ўтказиш мақсадида Наманган шаҳрида дизайн марказини ташкил этилишида кўмаклашмоқда, шунингдек бизнес ғояларни тадбиқ этишда энг кам харажат талаб этиладиган тижорат стартап лойиҳаларни танлаш, синовдан ўтказиш ҳамда ишга тушириш механизмини тажриба тариқасида жорий этиш бўйича “Стартап-ташаббуслари” лойиҳасини ишга туширди.

 

Баҳодир Беков

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда БМТ Тараққиёт Дастурининг

«Ўзбекистон бизнес-форуми (3-босқич)» қўшма лойҳаси рахбари