11.05.2016 4540

«Инновациялар ва HR соҳасида IT-ечимлар» мавзусида Биринчи HR-конференция бўлиб ўтмоқда


Жорий йилнинг 11-12 май кунлари Wyndham Tashkent меҳмонхонасида рақамли технологиялар даврида HR-сиёсатни шакллантиришнинг энг сара кейс ва стратегиялари намойиш этилади.

Пойтахтимизда «Инновациялар ва HR соҳасида IT-ечимлар» мавзусида Биринчи HR-конференция бўлиб ўтмоқда. 

Тадбир DaVinci Solutions консалтинг компанияси томонидан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида ташкиллаштирилди.

Конференция мақсад ва вазифалари, ҳамда уни ўтказишнинг ғояси, кадрлар масаласи юзасидан олиб борилган узоқ муддатли тадқиқотлар, HR соҳасидаги жиддий муаммолар, «кадрлар» ва инновациялардаги тамомила «очлик»нинг мавжудлиги натижасида вужудга келди.

HR-конференцияда 200дан ортиқ HR-директорлар, топ-менежерлар, бизнес эгалари, кадрларни танлаш бўйича мутахассислар, давлат муассасалари ва акциядорлик жамиятлари раҳбар ва вакиллари, бизнес-консультантлар, тренерлар ҳамда хорижий экспертлар иштирок этадилар.

DaVinci Solutions консалтинг компанияси замонавий бозор воқеликлари ва тенденцияларини ўрганган ҳолда, кадрлар бошқаруви ва кадрларни саралаш соҳасида, ходимларни ғайрат билан ишлашга йўналтириш ва корпоратив маданиятни шакллантириш борасида энг кенг тарқалган хато ва камчиликларни аниқлади.

Аксарият ҳолларда, бу ҳолатлар стратегик режалаштиришнинг мавжуд эмаслиги, эскирган ёҳуд сифатсиз софтнинг қўлланилиши, кадрларни саралашда замонавий услублар ва технологияларнинг чегараланганлиги, ходимларни ғайратлантириш тизимининг сустлиги билан изоҳланади.

Айнан шуларнинг барчаси, умумий ҳолда, компаниянинг иқтисодий кўрсаткичларига ўз таъсирини кўрсатади: сотувлар пасаяди, инвестициялар «ёнади», ҳаражатлар ўзини қопламайди, самарадорлик ва унумдорлик тушиб боради.

Ўзбекистонда «Инновациялар ва HR соҳасида IT-ечимлар» Биринчи HR-конференцияси ушбу муаммоларни муҳокама қилиш ва уларнинг ечимларини топиш учун майдонга айланишни назарда тутади.

Мамлакатимизда илк бора, IT индустриясининг жаҳон миқиёсидаги гиганти бўлмиш SAP CIS (Германия)нинг энг юксак маҳоратли ишлаб чиқувчи мутахассилари ва таҳлилчилари, HR-бўғимига йўналтирилган энг сўнгги софт-ишланмаларни махсус аудиторияга тақдим этишга тайёрлар.

SAP вакиллари, нима сабабдан HR бизнеснинг бирламчи ҳамкори эканлигини даллилар асосида исботлашга ҳамда дунёнинг энг илғор компаниялари бугуннинг ўзида корпоратив бошқарувга тадбиқ эта бошлаган инновацияларни намойиш қилишга тайёрдирлар.

Алоҳида сессия доирасида интернетда ходимларни қидириш борасидаги трендлар, интернет-рекрутмент воситалари ва ушбу йўналишда мавжуд технологиялар кўриб чиқилди. «HeadHunter» (Қозоғистон) профессионал компанияси ходимлар билан ишлашнинг энг янги технологиялари қандай ишлашини аниқ мисолларда намойиш қилиб берди. 

HR соҳасининг етакчи маслаҳатчилари ва экспертлари инсон ресурсларини бошқариш ва бу соҳадаги консалтинг билан боғлиқ мутлақо ноёб лойиҳаларни намойиш қилдилар.

Конференция тўрт сессиядан иборат бўлиб, улардан сўнг иккита панель мунозаралар ва танлов бўйича сессиялар ўтказилди. Уларнинг ҳар бири – амалий тадбиқ учун мукаммал ишлаб чиқилган режа; эртанинг ўзидаёқ, ўз самарасини амалда намоён эта оладиган кўплаб кейслар.

HR-конференциянинг иккинчи кунида МДҲда энг машҳур хэдхантер, «Реалити» форматида фаолият юритаёган, Россияда ягона консультант, Tom Hunt  (tomhunt.ru), Бизнес-Риэлти (realty4business.ru) лойиҳаларининг эгаси Владимир Якубнинг мастер-класси бўлиб ўтади.

Кун давомида иштирокчилар «Ғайратланишнинг яширин кучлари» бўйича ноёб амалий машғулотлар билан танишадилар.   Ушбу тадбир амалдаги рекрутерлар, ходимлар билан ишловчи менежерлар ва бизнес эгаларига йўналтирилган.

Конференция ходимларни ғайратлантириш вазифаларининг кенг бўғимида вазиятни тўғри аниқлаб олишга, ҳамда ходимлар билан ишлашнинг энг мақбул усулларни аниқлашга кўмаклашади ва реалити режимида амалда қўллаб кўришга имконият яратади.

HR-конференция якунида, иштирокчилар томонидан мамлакатнинг HR-бозоридаги энг долзарб воқеликлар юзасидан хулоса ясалади, аниқ тавсиялар ва мазкур соҳани келгусида оптималлаштириш, HR-бўлимлар ва HR-консалтингда ихтисослашган компаниялар фаолиятига энг сўнгги инновациялар ва софт-қарорларни тадбиқ этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.