27.11.2019 298

Тошкент шаҳрида тадбиркорлар учун форум бўлиб ўтди


2019 йил 26 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Конрад Аденауэр фондининг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес-омбудсман, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва Хотин-қизлар қўмитаси ва бир қатор вазирлик идоралар билан хамкорликда тадбиркорлар учун бизнес форум ташкил этилди.   

  

Форумда тадбиркорликни ривожлантириш, мамлакатда ушбу соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, шунингдек, аёлларни тадбиркорликка жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. Бизнес-омбудсманнинг ўринбосари Ж. Урунов  томонидан меҳмонларга Бизнес-омбудсман фаолияти ва институт томонидан олиб борилаетган ишлар ҳақида батафсил сўзлаб берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги ЗРУ-583-сонли қонунига асосан Бизнес-омбудсман институтининг ваколати кенгайтирилганлиги айтиб ўтилди. Ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган қонунчилик ислоҳотларига алоҳида эътибор қаратилди.

photo2019-11-2617-34-07

Спикерлар сифатида Конрад Аденауэр фондининг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси вакили Ронни Хайне, Хотин-қизлар қўмитаси раҳбари Эльмира Боситхонова, Тошкент Ҳалқаро Вестминстер Университети профессори Акбар Исманжанов ва бошқалар таклиф этилди.

photo2019-11-2617-35-49

Форум доирасида спикерлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ва меҳмонлар ўзларини қизиқтирган саволларини бериши учун имкон яратилди.

 

 

Манба: biznesvakil.uz