12.05.2016 2665

Республикамизда болалар ўйинчоқлари ишлаб чиқаришга бағишланган давра суҳбати


МАҲАЛЛИЙ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси республикамизда болалар ўйинчоқлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, тармоқда болалар ўйинчоқлари ишлаб чиқаришда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш ҳамда маҳаллий корхоналар томонидан истиқболда ўйинчоқ ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш мақсадида болалар ўйинчоқлари ишлаб чиқарувчилари ва мутасадди давлат органлари иштирокида давра суҳбатини ташкил этишни режалаштирмоқда.

Давра суҳбатидан кўзланган асосий мақсад ўйинчоқ ишлаб чиқаришда илғор технологиялар ҳамда замонавий ва хавфсиз материалларни қўллашнинг имкониятлари, тармоқ корхоналарида мавжуд технологияларни модернизация қилишнинг истиқболлари, янги турдаги ўйинчоқларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда ўйинчоқлар ишлаб чиқариш соҳасида мавжуд тўсиқ ва муаммоларни бартараф этишга оид масалаларни муҳокама этиш ҳамда тармоқни келгусида ривожланишини таъминлашга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборатдир.

Мазкур давра суҳбати 2016 йил 24 май куни соат 10-00 да Палатанинг катта мажлислар залида бўлиб ўтади.

Мазкур тадбирда иштирок этиш истагида бўлган болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқарувчи ва сотувчи маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўз таклифларини (Корхона номи, иштирок этадиган ходим исми-шарифи, фаолият йўналиши, алоқа учун телефон рақамлари) Савдо-саноат палатасининг Замонавий технологиялар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўлими масъул ходими Бакиров Ёлқинга (y.bakirov@chamber.uz) 2016 йил 20 майга қадар юборишларини сўраймиз.

Тадбир тўғрисида қўшимча маълумот олиш учун Савдо-саноат палатасининг +99871 150-91-69 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.