28.11.2019 353

Корпоратив ижтимоий масъулият бўйича Ўзбекистон-Корея форуми бўлиб ўтди


Бугун, 28-ноябр куни Савдо-саноат палатаси Жанубий Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси билан биргаликда 2019 йил Ўзбекистон-Корея корпоратив ижтимоий масъулият бўйича форуми ва Жанубий Корея компанияларини тақдирлаш маросимини ўтказди.

Тадбирда Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов ва Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси Канг Жэ Квон иштирок этди.


Канг Жэ Квон ўз нутқида бугунги кунда корпоратив ижтимоий масъулият тобора муҳим аҳамият касб этаётганини, чунки бу бутун инсониятнинг барқарор ўсишини ҳаракатлантирувчи кучи эканлигини таъкидлади.
- Мен ўйлайманки бугунги тадбир сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларнинг жуда муҳим аҳамият касб этади, бу қўшган ҳиссаси учун миннатдорчиликни англатади, - деди Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси Канг Жа Квон.

Ўз навбатида, раиснинг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов Ўзбекистон иқтисодиётидаги корейс бизнеси етакчи ўринлардан бирини эгаллаяшини ва бугунги кунда 630 дан ортиқ корейс корхоналари фаолият кўрсатаётганини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, кореялик ишбилармонлар Ўзбекистон иқтисодиётини ислоҳ қилиш ва барқарорлигини таъминлашда фаол қатнашмоқда.


У ўз нутқининг охирида Савдо-саноат палатаси номидан Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча корейс компанияларига мамлакат ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.


Ушбу тадбир доирасида 2019 йилда Жанубий Корея компанияларининг ижтимоий ривожланишга қўшган ҳиссасини муносиб тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Жорий йилнинг апрел-ноябр ойларида Корея элчихонаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда сўровнома ва тадқиқотлар ўтказиш орқали энг яхши 10 та компанияни аниқлаб, корпоратив ижтимоий масъулият бўйича энг яхши компанияларни танлади.

Ушбу рўйхатга Asiana Airlines (авиакомпания), БОW (экспорт учун қадоқлаш), "GKD" (пахта махсулотлари ишлаб чиқариш), "Hyundai Engineering" (муҳандислик эчимлари), "KDB Bank Uzbekistan", "KOGAS" (газ корпорацияси) киради "New Millenimum Construction" (қурилиш компанияси), "Hyundai Engineering&Construction"(қурилиш саноати), "POSCO International" (електр энергиясини ишлаб чиқариш), "UNICO Logistics" (логистика компанияси) "Корпоратив ижтимоий масъулият орқали Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун" номинатсияси остида махсус дипломлар билан тақдирланди.

 

ССП Ахборот хизмати