29.11.2019 435

ССП раиси бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иш сафари билан Ҳиндистонда.


27-ноябр куни Савдо-саноат палатаси раиси А.И. Икромов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Ҳиндистонга амалий ташрифи бошланди.

28 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А. Икромов Ҳиндистон Давлат ташқи ишлар вазири В. Муралидаран, Ҳиндистон кимё саноат вазири М. Мандавиа, Ҳиндистон саноат ва иқтисодиёт вазирининг ўринбосари А. Вандахан билан Деҳлида қатор учрашувлар ўтказди.

Учрашувда савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги даражаси, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, АКТ, нефт ва газ, кимё саноати ва таълим соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида томонлар, шунингдек, Ҳиндистон Эксимбанки томонидан молиялаштирилиши режалаштирилган лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

====================================================

ССП раҳбари А. Икромовнинг Ҳиндистон кимё саноати вазири М. Мандавиа билан учрашуви чоғида кимё соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

М.Мандавиа фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликка тўхталар экан, келажакда Марказий Осиё ва МДҲ бозорларига чиқиш имкониятига эга бўлган Ўзбекистонда фарматсевтика ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этишнинг катта истиқболларини таъкидлади.

Шунингдек, у Ҳиндистонда ўғитларнинг ҳар хил турларига талаб катта эканлигини таъкидлаб, ўзбекистонлик ўғит ишлаб чиқарувчилар Ҳиндистонда ҳар ой ўтказиладиган халқаро ўғитлар савдоларида фаол иштирок этишларини таклиф қилди.

Учрашув доирасида томонлар 2019 йил 29 ноябрда Ахмадободда, Гужарат компаниялари иштирокида, Ўзбекистон бозорига киришга қизиқиш билдирган корхоналар иштирокида Ўзбекистонда фармацевтика ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун инвестиция имкониятларини очишга бағишланган семинар (тақдимот) ўтказишга келишиб олдилар.

====================================================

Ҳиндистон саноат ва иқтисодиёт вазирининг ўринбосари А. Вадхаван билан бўлган учрашувда ўзаро савдо алоқаларини кенгайтиришнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.

Ҳиндистон стандартлари бюроси (БИС) мутахассислари томонидан ишлаб чиқариш корхоналарини инспектсия қилиш ва литсензиялаш орқали маҳсулотни автоматик сертификатлаш бўйича ҳамкорликни ёълга қўйиш, шунингдек синов натижалари ва мувофиқлик сертификатларини ўзаро тан олиш устуворлиги алоҳида таъкидланди.

Учрашув давомида мамлакатлар ўртасида имтиёзли савдо тўғрисида битимни тайёрлаш бўйича қўшма тадқиқотлар бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масаласи алоҳида муҳокама қилинди.

 

ССП Ахборот хизмати