03.12.2019 142

“Савдо ва транспорт бўйича минтақавий форум: транзит муаммолари ва савдо учун имкониятлар” мавзуидаги ҳудудий форум бўлиб ўтди.


Жорий йилнинг 3 декабрь куни АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) бошчилигида Термиз шаҳрида “Савдо ва транспорт бўйича минтақавий форум: транзит муаммолари ва савдо учун имкониятлар” мавзуидаги ҳудудий форум бўлиб ўтди.

Ушбу форумда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Украина ва АҚШ сингари 14 та давлатдан  транспорт ва логистика соҳасида фолият юритувчи  120 га яқин етакчи компания вакиллари ҳамда мутахассислар иштирок этишди. 

Ўтказилган ушбу форумда вилоятнинг иқтисодий, ижтимоий, жуғрофий имкониятлари ҳамда ўзига хос инвестициявий хусусиятлари намойиш этилди, Марказий Осиёда транспорт ва логистика соҳасини ривожлантириш, транзит ва савдо имкониятлари хамда транспорт коридорлари салоҳиятидан тўлақонли фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди. 

Чегара мамлакатлар орқали бошқа мамлакатларга юкларни транспорт коридорлари орқали етказиб бериш салоҳиятини ошириш бунда хар бир мамлакат ўзининг имкониятларидан максимал даражада фойдаланиши муҳимлиги таъкидлаб ўтилди. Транспорт коридори орқали Хитой ва Европага юкларни етказиб беришни йўлга қўйиш, Ўзбекистон-Афғонистон ўртасидаги коридор орқали Жанубий Осиёга хусусан Покистон, Ҳиндистон ва Араб давлатларига юкларни етказиб бериш масалалари мухокама қилинди ва мавжуд муаммолар кўриб чиқилди.

Шунингдек, Амударё бўйида дарё портини ташкил этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди ва хар бир давлат вакиллари транспорт тизими, транспорт компаниялари салохияти, олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида гапириб ўтишди.
Тадбир доирасида транспорт, логистика соҳасидаги кўтарилган муаммолар бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқилди.

 

ССП Ахборот хизмати