03.12.2019 159

Савдо-саноат палатаси хусусий тиббиет ташкилотлари фаолияти хар йили текширилишига эътироз билдирди.


Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Вазирлар Махкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Фармони лойихасини жамоатчилик экспертизасидан ўтказди ва ўз хулосасини берди.

Хулосага мувофиқ:

  1. Лойиҳада таклиф этилаётган таҳрирга кўра, тиббиёт фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия 5 йил муддатга берилишини эътиборга олсак, шу даврда тадбиркорлик субъекти фаолияти хар йили текширилганда, кўпи билан беш марта текширилиши мумкин.

Бироқ, бундай даврийлик тадбиркорларнинг норозигарчилигини келтириб чиқариши мумкин.

Баён этилганларни ҳамда масаланинг долзарблигини эътиборга олган ҳолда, лицензия берилган даврда купи билан икки марта, яъни ҳар икки ярим йилда ваколатли органни хабардор этиш тартибида текширишни амалга ошириш мақсадга мувофиқ.

Шу боис, лойиҳа иловасининг 2-банди билан тўлдирилаётган банд матнида “бир йилда” сўзларини “ҳар икки ярим йилда” сўзлари билан алмаштириш тавсия этилди.

Ушбу ССП томонидан берилган таклифлар эътиборга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.11.19 даги ПФ-5884 сонли “Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Фармони қабул қилинди.