03.12.2019 163

ССП томонидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тадбиркорлар фаолиятини 2-3 йилда КЎПИ БИЛАН 1 марта текшириш лозимлиги юзасидан хулоса берилди.


Ўзбекистон республикаси Савдо-саноат палатаси Вазирлар Махкамаси томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ–5490-сон Фармони билан тасдиқланган Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Фармони лойихасини  жамоатчилик экспертизасидан ўтказди ва ўз хулосасини берди.

Унга мувофиқ:

1.Лойиҳа 1-бандига кўра:

“Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Савдо-саноат палатасининг Давлат ёнғин назорати органларига хўжалик юритувчи субъектларга тегишли объектларда Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида муддатли: ёнғин хавфлилиги бўйича 1-гуруҳга кирадиган объектларда – бир йилда бир марта, 2-гуруҳга кирадиган объектларда – икки йилда бир марта ва 3-гуруҳга кирадига н объектларда – уч йилда бир марта ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши юзасидан текширувлар ўтказишга рухсат бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин”.

Шунингдек, лойиҳа иловасининг 2-банди билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони 2-иловасини қуйидаги мазмундаги 32-позиция билан тўлдириш таклиф этилмоқда:

 

32.

Давлат ёнғин назорати органлари ваколатига кирувчи масалалар бўйича текширувлар.

 

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

10 кундан

ошмаган

ҳолда

 

 

 

Шуни эътиборга олиш лозимки, таклиф этилаётган таҳрир билан бир масалани икки хил норма билан тартибга солиш назарда тутилмоқда.

Бу, ўз навбатида, ноаниқликлар ва ушбу нормани турлича талқин қилиниши ҳолатларига олиб келиши мумкин.

Таъкидлаш лозимки, ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар юқорида кўрсатиб ўтилган Фармон 2-иловасида келтирилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, шунингдек қонунчилик техникаси талабларини инобатга олиб, лойиҳанинг 1-банди ва лойиҳа иловасининг 2-бандини бирлаштириш ҳамда лойиҳа иловасининг 2-бандини қуйидаги таҳрирда баён қилиш мақсадга мувофиқ бўлар эди:

2. Қуйидаги мазмундаги 32-позиция билан тўлдирилсин:

32.

Давлат ёнғин назорати органлари ваколатига кирувчи масалалар юзасидан ёнғин хавфлилиги бўйича қуйидаги муддатларда:

1-гуруҳга кирадиган объектларда – бир йилда кўпи билан бир марта;

2-гуруҳга кирадиган объектларда – икки йилда кўпи билан бир марта;

3-гуруҳга кирадиган объектларда – уч йилда кўпи билан бир марта ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши юзасидан текширувлар ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

10 кундан

ошмаган

ҳолда

 

 

 

Ушбу ССП томонидан берилган таклифлар эътиборга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.11.19 даги ПФ-5884 сонли “Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.


ССП Ахборот-хизмати