05.12.2019 1171

Ўзбекистон-Хитой бизнес форуми ҳамда B2B форматидаги учрашувларга таклиф этамиз.


Ўзбекистон ва Хитой ишбилармонлар ўртасида 2019 йил 24 декабрь куни соат 10 00 да Тошкент шаҳридаги «Miran International Hotel» меҳмонхонасининг “Самарқанд” залида  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш бўйича бизнес форум ҳамда B2B форматида учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур форумда 30 га яқин Хитой компаниялари иштирок этади.

Ушбу форумда иштирок этиш истагидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўз таклифларини (корхона номи, ишлаб чиқариладиган маҳсулот номи, иштирокчининг исм-шарифи, лавозими, телефон рақами) иловага мувофиқ шакл асосида 2019 йил 15 декабрь соат  1000 га қадар Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси s.azamov@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишларини сўраймиз. 

Форумда маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўз маҳсулотларидан намуналар билан иштирок этишлари лозим. 

Қўшимча маълумот учун Палатанинг Экспортга кўмаклашиши бошқармаси маъсул ходими С.Аъзамовга +99878 150-60-06 (ички 1851) мурожаат қилишингиз мумкин.

ССП Ахборот-хизмати