16.12.2019 1651

"Бизнесда ҳалоллик, халқаро стандартлар, минтақавий муаммолар ва келгусидаги қадамлар" мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.


16 декабр Савдо-саноат палатаси ва Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) хамкорлигида "Ўзбекистон хусусий секторида коррупцияга қарши курашишга кўмаклашиш" лойиҳаси доирасида "Бизнесда ҳалоллик, халқаро стандартлар, минтақавий муаммолар ва келгусидаги қадамлар" мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади республикада тадбиркорликни ривожлантиришга халақит берадиган коррупцияга қарши курашда халқаро тажриба ва амалиётни жорий этиш, коррупцияни олдини олиш соҳасидаги миллий қонунчиликни самарали амалга оширишдир.

Конференцияда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, элчи Жон МакГрегор, Савдо-саноат палатаси раиси Адхам Икрамов, Германиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Гунтер Лео Оверфелд, ОЕCДнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича коррупцияга қарши тармоғи менежери, Олга Савран, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича (Бизнес Омбудсман) вакили Дилмурод Қосимов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Светлана Ортиқова, ЕХҲТ, ОЕCД, Швейцария, Украина, Қозоғистон, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси, Ўзбекистоннинг бир қатор ваколатли давлат ва нодавлат органлари вакиллари иштирок этишди.

Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов ўз нутқида таъкидлаб ўтган вазифаларга эришиш учун Бош прокурор бошчилигидаги коррупцияга қарши кураш бўйича Республика идоралараро комиссияси тузилган бўлиб, у нафақат давлатнинг, балки жамоат ва бошқа нодавлат ташкилотларининг ҳам барча соҳаларда коррупцияга қарши курашишдаги имкониятлари ва саъй-ҳаракатларини бирлаштиради.

Ўз нутқи давомида, А.Икрамов тадбиркорлик субектларига бизнес соҳасида олиб борилаётган коррупцияга қарши давлат сиёсатининг моҳияти ва аҳамиятини тезкор ва профессионал равишда етказиш, шунингдек, тадбиркорларнинг қонунга бўйсуниши ва ҳалоллигини ошириши кераклигини таъкидлаб ўтди.

- “Бу ерда таъкидлашни истардимки, Савдо-саноат палатаси қонунга кўра жамоатчилик назоратини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотдир. Бизнинг ушбу йўналишдаги ишимиз, биринчи навбатда, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини бузиш фактларини аниқлашга ва давлат хизматчиларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган бўлади”, - деди Адҳам Икрамов.

Таъкидлаш жоизки, Савдо-саноат палатаси қонунга мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасини ўтказади, бу ерда коррупция нормаларини аниқлашга алоҳида эътибор берилади. Шу йилнинг ўзида 868 та қонун ҳужжатлари лойиҳалари жамоатчилик экспертизаси ўтказилиб, уларнинг 506 таси аниқ тавсиялар билан салбий хулосалар берди.

Ўз навбатида, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, элчи Жон МакГрегор бизнес коррупцияси бизнеснинг уйғун ривожланиши, унинг барқарорлиги ва яхлитлиги учун жиддий таҳдид ва хатарлардан бири сифатида кўрилишини таъкидлади. Бундан ташқари, бизнесда коррупция мавжудлиги давлатнинг бизнесни юритиш учун тенг шароитлар яратишга қаратилган ҳаракатларига бўлган ишончни сусайтириши ва мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигига путур этказиши мумкин.

Шунингдек, у ушбу конференция бизнес соҳасида давлатнинг коррупцияга қарши сиёсатини амалга ошириш бўйича олиб борилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш, тажриба алмашиш ва қўшма ишларни такомиллаштириш бўйича қўшма тавсиялар ишлаб чиқиш имконини беришига умид билдирди.

У ўз нутқининг охирида ушбу форум ва тадбирни ўтказиш жуда фойдали эканлигини ва Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ҳар доим Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлади.

Конференция мавзуларига бизнеснинг яхлитлигини таъминлаш бўйича давлат стратегияларини амалга ошириш, корпоратив бошқарув механизмлари ва хусусий секторда яхлитлик, давлат корхоналарида шаффофлик ва яхлитликни, бизнес услублари ва уларга риоя қилишини таъминлаш кирди. Ушбу конференция эртага хам ўз фаолиятини давом эттиради.

 

ССП Ахборот хизмати