24.12.2019 954

Rolls-Royce бўлажак рекордчи электросамолётни намойиш этди


Компания тезлигини соатига 480 километргача етказа оладиган бир ўринли ionBird самолёти прототипини намойиш этди.

Спорт электросамолёти электромоторлар ишлаб чиқарувчи YASA компанияси ва Electroflight авиацион стартапи билан ҳамкорликда тайёрланмоқда.

Унга 750 кВт қувватли учта мотор ўрнатилган ва самолёт бир марта қувват олиб 320 км масофага парвоз қилиши мумкин. 

Бевосита совутиш тизими батареяларни юқори тезликда қизиб кетишидан ҳимоя қилади.

Дастлабки парвозлар 2020 йил баҳорида ўтказилиши режалаштирилмоқда.