24.12.2019 3142

ССПда Покистон Журналистлари уюшмасининг вице-президенти билан учрашув ўтказилди


24 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Фаризшох Усмонов Покистон Журналистлари уюшмаси вице-президенти, урду тилидаги "Иттеҳад" газетасининг бош муҳаррири Тоҳир Фаррух билан учрашди.

Тоҳир Фаррух Ўзбекистон парламентининг Қонунчилик палатасидаги парламент сайловларида халқаро кузатувчилар қаторидан жой олди. У сайлов жараёни ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди, унинг халқаро стандартларга тўла мос келиши, мутлақо ошкоралик, ҳалоллик, шунингдек, сайловчиларнинг сайлов участкаларига тўсқинликсиз киришини таъкидлади.


Шунингдек, у Ўзбекистондаги иқтисодий ўсишнинг ижобий динамикасини таъкидлаб, республика ҳукуматининг иқтисодиётнинг турли соҳаларини либераллаштириш ва хорижий сармоядорлар учун зарур шарт-шароитларни яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларини олқишлади.

Учрашув давомида Ф.Усманов меҳмонларга Савдо-саноат палатасининг фаолияти, шунингдек, Ўзбекистонда инвеститсия муҳитини яхшилаш, иқтисодиётни либераллаштириш, тадбиркорлар ва инвесторларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

- Мамлакатда яратилган қулай ишбилармонлик муҳити, асосан, Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя жалб этишнинг жозибадорлигини белгилайди, - деди Тоҳир Фаррух.

 

ССП Ахборот хизмати