26.12.2019 248

Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув олий мактаби 2020/2021 ўқув йили учун қишки қабул эълон қилади


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби томонидан, 2020/2021 ўқув йили учун қуйидаги магистратура мутахассисликлари бўйича қишки қабул эълон қилинади:

  • 5А230202 - “Бизнесни бошқариш” (Master of business administration - MBA), ўқиш даври 2 йил;
  • 5А230203 - “Лойиҳа бошқаруви” (Project Management), ўқиш даври
    1 йил.

Шу билан бирга, тингловчиларда BTEC Pearson (Буюк Британия) томонидан бериладиган халқаро малакавий дипломга эга бўлиш имконияти мавжуд. Олий мактабда магистратура мутахассисликлари бўйича ўқитиш кундузги, сиртқи ва кечки таълим шакллари асосида амалга оширилади.

Магистратура билан боғлиқ барча саволларга (71) 239-03-03,
(71) 239-03-11 ва (97) 444 85 52 рақамлари орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.

 

ССП Ахборот хизмати