27.12.2019 485

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасидан янги йил АКЦИЯСИ


МДҲ давлатларида бўлиб ўтадиган тадбир ва  кўргазмада иштирок этишни хоҳлайсиз, аммо бунга имкон йўқми? Савдо-саноат палатаси билан бу жуда ҳам осон!!!

 Акция шартлари оддий! 

1. Савдо-саноат палатасининг Fаcеbоок ижтимоий саҳифасига аъзо бўлинг ва "like" босинг;

2 Ўз расмингизни #ССПбиланбирга хаштеги остида Fаcеbоок саҳифангизга жойланг ва постингизда ССПнинг расмий саҳифасини ва учта хамкорингизни белгиланг;

3Телеграм каналимизга аъзо бўлинг  

Акция ғолибларига Савдо-саноат палатаси томонидан қуйидаги имкониятлар совға сифатида тақдим этилади  

1-ўрин соҳиби 2020 йилда МДҲ давлатларининг бирида Савдо-саноат палатаси иштирокида ўтказиладиган тадбир ва ярмаркада бепул иштирок этади (9кв.м.га эга бўлган стенд майдони ва авиачипта Палата томонидан қопланади)

2-ўрин соҳибига 2020 йилда МДҲ давлатларининг бирида Савдо-саноат палатаси иштирокида ўтказиладиган тадбир ва ярмаркада имтиёзли иштирок этиш имконияти берилади (9 кв.м.га эга бўлган стенд майдони бепул тақдим этилади)

3-ўрин соҳиби Савдо-саноат палатасининг қимматбаҳо совғасига эга бўлади.

Ушбу Акция 5-январь соат 14:00 гача ўтказилади, ғолиблар 6-январь куни "Рандом рақамлар генератори" тизими орқали аниқланади.

 Акцияда фаол иштирок этиб совғаларни қўлга киритинг!!!

ССП Ахборот-хизмати