16.01.2020 343

Савдо – саноат палатаси банк-молия масалалари бўйича Экспертлар кенгаши йиғилишини ўтказди


 Жорий йилнинг 15 январь куни Савдо-саноат палатасида Банк-молия масалалари бўйича Экспертлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Савдо-саноат палатасига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўрта бизнесни ривожлантиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси муҳокама қилинди.

Йиғилишда қарор лойиҳаси юзасидан тадбиркорлар ва Экспертлар кенгаши аъзолари тадбиркорлик субъектларининг ўрта бизнес тоифасига ўтишини рағбатлантириш бўйича берилган номолиявий рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратди ҳамда ўрта тадбиркорлик (бизнес) субъектлари бўйича мезон белгиланишида, хорижий давлатлар, жумладан Швейцария, Жанубий Корея, АҚШ, Хитой ва Россия давлатлари тажрибалари асосида ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Муҳокамада тадбиркорлар ҳамда Экспертлар кенгаши аъзолари томонидан билдирилган таклифларга асосан Экспертлар кенгаши Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига қарор лойиҳасида ўрта тадбиркорлик (бизнес) субъектлари тоифасини белгилашда, тадбиркорлик субъектларида ишлайдиган ходимларнинг ўртача сонига қўшимча равишда, уларнинг йиллик обороти (тушуми)дан келиб чиқиб, мезон белгилаш масаласини қайта кўриб чиқиш юзасидан қарор қабул қилинди.

Йиғилишда қуйидаги вазирлик ва идоралар вакллари иштирок этди:

1.Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги;

2.Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги;

3.Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;

4.Ўзбекистон Республикаси Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги;

5.Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси;

6.Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси;

7.Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги.

Лойиҳа юзасидан Экспертлар кенгаши йиғилишининг қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ва Марказий банкга юборилди.

Экспертлр кенгаши баённомаси

Қонун лойихаси

ССП Ахборот-хизмати